9081 компаний - 137630 товаров и услуг
    
ATLANTIS
В розницу
Сульфат аммония
В наличии
от 3 183 сум / кг.
ATLANTIS
в наличии
от 730 000 сум / кг.
+998 показать номер
+(99890) 920-42-35
+(99890) 741-75-57
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Таъсир этувчи моддаси: Мезасульфурон-метил 3% + йодосульфурон метил-содиум 0,6%

Препарат шакли: сувда эрувчи гранулалар

Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли бирикма)

Сиғими: 600 грамм + 2 литр биопауэр

 

Қўлланиши:

Бир йиллик икки паллали ва бошоқли бегона ўтларга қарши курашда қўлланилади. Райгрес (мастак), Ёввойи Сули (Оқ Бош), Тулки Қуйруқ, Итқуноқ турлари, Курмак, Эшакшўра, Жағ-жағ, Шўра, Сассиқпоя, Қуртэна, Салатўт, Чумчуқтили, Мойчeчак, Лолақизғалдоқ, Ёввойи турп, Аччиқўт, Юлдузўт, Тиласпи, Олабўта, Аччиқмия, Қизилтасма, Бангидeвона, Исмалоқ ва бошқа бегона ўтларга қарши самарадорлиги юқори.

 

Афзалликлари:

-Райгрес, ёввойи сули ва бошқа бегона ўтларга қарши юқори самара беради

-Атлантис қўлланган ғалла майдонларида бошқа гербицидлар қўлланилмайди

-Препарат самараси учун тупроқ таркиби ва намлигининг аҳамияти йўқ

-Тез таъсир этади: бегона ўтларнинг яққол қуриши икки ҳафтада кўринади

 

Қўллаш муддати:

Атлантис эрта баҳорда бегона ўтлар униб чиққанидан сўнг ва бегона ўтларнинг 2 чинбарг даврида қўлланилади.

Таъсир этиш механизми:

Препарат сепилганда бегона ўтнинг барги орқали ва маълум миқдорда илдиз орқали ўсимлик ичига сингиб киради ва ичидан (системали) таъсир этади. Гектарига 0.25-0.3 кг препаратга 1 л биопауэр сирт фаол моддасидан қўшиб ишлатилиши шарт. Қўлланилгандан сўнг бир неча соат ичида таъсир этишни бошлайди ва яққол натижалар 7-14 кун ичида кўринади.

Гербицид қўлланилган майдонларда иккинчи экин сифатида пахта, соя, экинларини экиш мумкин, маккажўхори экишдан олдин тупроқни 25 см чуқурликда ҳайдаш тавсия этилади.

Иқтисодий самарадорлиги:

Гeрбицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, тупрокдаги озуқаларни, сув ва қуёш нурини асосан ғалла ўсимлиги шeрикларсиз (бeгона ўтларсиз) ўзлаштириши ҳисобига, гeрбицид қўлланилмаган майдонга нисбатан 15-20 ц/га гача ҳосил қўшилади. Гербицид ғалла майдонларидаги ҳосилни 60% гача нобуд қилувчи Райгрес ва ёввойи сулини йўқотиши ҳисобига, препаратни қўллаш учун сарфланган маблағни иқтисодий самарадорлик жиҳатдан оқлайди

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган суюқлик миқдори меъёри аниқланади.

Атлантис препаратидан гектарига 0,25-0,3 кг ва СФМ биопауэрдан 1л алоҳида идишларда 10 литр сувда эритиб, пуркагич бакининг ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга қўшилади.

Атлантис гербицидининг ишчи эритмасини пуркашда ПГС-3.6, ПГС-4 маркали штангали пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 130-150 литр, ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 200-300 литрни, қўл аппаратларида эса ишчи эритма сарфи гектарига 250-350 литрни ташкил этади.

Ишчи эритма тайёрлангандан сўнг кечиктирмасдан қўлланиши лозим.

Бегона ўтларнинг Атлантис гербицидига резистентлиги (чидамлилиги ошиши):

Атлантис препаратига нисбатан резистентлик ҳолати кузатилмаган.

 

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

Экин тури

Бегона ўтлар

Сарф меъёри кг/га

Қўллаш муддати ва усуллари

Мавсумда неча маротаба қўлланиши

Экиннинг ўсиш даври

Бегона ўтнинг ўсиш даври

Кузги буғдой

Бир йиллик икки паллали ва бошоқли бегона ўтлар (шу жумладан, ёввойи сули ва райграс)

0.25-0.3 + 1 л биопауэр

Буғдойнинг туплаш даврида сирт фаол модда қўшиб пуркалади

Бегона ўтлар 2 та чинбарг чиқаргандан то туплаш давригача

1

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ хўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари" (Тошкeнт СанПИН0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат -10оC дан юқори ва+30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Эслатма: Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мосбўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас (Давлат кимё комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун руҳсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати" 3-бет 7-абзацга асосан).

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.

 

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99890) 9204235
+(99890) 7417557
или написав им письмо