8717 компаний - 134572 товаров и услуг
    
ENTOLUCHO
В розницу
Фосфомочевина ФМ-3
В наличии
от 6 063.6 сум / кг.
ENTOSPILAN
В наличии
150 000 сум / кг.
ENTOLUCHO
в наличии
115 000 сум / литр
+998 показать номер
+(99890) 920-42-35
+(99890) 741-75-57
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Шира, трипс ва бошқа зараркунандаларга қарши қўлланиладиган инсектицид!

 

Таъсир этувчи моддаси: Имидаклоприд 20 %

Препарат шакли: эмульсия концентрати

Хавфлилик даражаси: III -синфга оид (ўртача хавфли бирикма)

Сиғими:1 литр

Қўлланиши:

Зараркунандаларга қарши сиртдан ва меъда-ичак орқали ичдан (системали) таъсир этувчи самарали инсектицид. Препарат ўсимлик танасига шимилади ва зараркунанда озиқланганда меъда орқали таъсир этади. Шира, трипс, қандалалар, тут парвонаси, колорадо қўнғизи, визилдоқ қўнғиз, ғовакловчи пашша, қалқондорлар, мевахўрлар, баргўрар қуртлар, тунламлар, чигирткасимонлар, симқуртларга қаршисамарали курашади.

Афзалликлари:

-Узоқ муддат давомида ўз таъсир кучини сақлаб қолади (25 кунгача)

-Ҳаво ҳарорати юқори даражада бўлганда ҳам таъсири камаймайди

-Ёмғир ёққанда ҳам ювилиб кетмайди, қуёш нури таъсирида жуда кам парчаланади

-Тежамкор: гектарига 0.15-0.3 литр ҳисобида қўлланилади

Қўллаш муддати:

Препарат экинларнинг фаол ўсув даврида зараркунандалар ривожланишининг бошланғич фазасида қўлланилса, юқори самара беради. Препаратни экин турларига қараб 2 мартагача қўллаш мумкин.

Таъсир қилиш механизми:

Зараркунандаларга текканда ва озуқа орқали таъсир этади, шу билан бирга, зараркунандаларнинг марказий нерв системасини фалаж қилиб, озиқланишдан қолдиради ва нобуд қилади. Қўлланилганидан кейин ёмғир ёққанда ҳам ювилиб кетмайди ва қуёш нури таъсиридажуда кам парчаланади. Ишлатиш меъёри зараркунандалар турига қараб гектарига 0,15-0,3 литр сарфланганда, яхши самара беради.

Бошқа препаратлар билан уйғунлиги (қўлланиши):

Энтолучопрепаратини бошқа кимёвий препаратлар (Энтостар, Энто-ране, Энтерра, Зелдек, Оксигол, Энтоликур, Энтохлорок Плюс, Далате ва бошқалар) биланбиргаликда қўшиб қўлланилиши мумкин.

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади.

Энтолучо препаратини бакни ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга препаратнинг аниқ миқдори қўшилади.

Энтолучо препаратининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 250-300 литрбўлишини таъминлаш лозим

Препарат самарадорлиги:

Инсектицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирадиган зарарини олдини олиш ҳисобига, инсектицид қўлланилмаган майдонга нисбатан 30-35% гача ҳосил қўшилиши мумкин.

Сарф меъёрлари ва қўллаш муддати:

Экин тури

Зараркунандалар

Сарф меъёри

л/га

Қўллаш муддати

Ҳосил йиғишгача қанча қолганда ишлов тугалланади (кун)

Мавсумда неча маротаба қўлланиши

Ғўза

Шира, трипс

0,15-0,2

Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади

30

2

Ғўза

Қандалалар

0,3

Ўсимликларни ўсув даврида пуркалади

30

2

Тут

Тут парвонаси

0,2-0,3

Ўсимликларни ўсув даврида зараркунанда пайдо бўлиши билан сепилади

-

2

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ хўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари" (Тошкeнт СанПИН0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат 0оC дан юқори ва+30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Эслатма: Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мосбўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас (Давлат кимё комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун руҳсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати" 3-бет 7-абзацга асосан).

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99890) 9204235
+(99890) 7417557
или написав им письмо