8717 компаний - 134504 товаров и услуг
    
ENTOSUPER
В розницу
МИНЕРАЛЬНЫЕ УДОБРЕНИЯ
В наличии
от 5 000 сум / шт.
ATLANTIS
В наличии
от 730 000 сум / кг.
ENTOSUPER
в наличии
115 000 сум / литр
+998 показать номер
+(99890) 920-42-35
+(99890) 741-75-57
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Ёввойи сули (оқ бош) ва бошқа бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши қўлланиладиган гербицид!

 

Таъсир этувчи моддаси: Феноксапроп-п-этил+антидот 7.5%

Препарат шакли: сувли мойли эмульсия

Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли бирикма)

Сиғими:5 литр

Қўлланиши:

Буғдой экилган майдонларда униб чиқкан бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши самарали гербицид. Ёввойи сули (оқ бош), тулки қуйруқ, итқуноқ турлари, курмак сингари бир йиллик бегона ўтларга қарши курашда самарали.

Афзалликлари:

-Бошоқли бегона ўтларга қарши тез (10-12 кун ичида) ва самарали таъсир этади

-Ғалладан кейинги иккинчи экинга зарар келтирмайди

-Инсeктицид ва фунгицидлар билан бирга қўшиб ишлатилганда ҳамсамарадорлиги пасаймайди.

Қўллаш муддати:

Энтосупер гербициди бегона ўтлар 2 та чин барг чиқаргандан то тупланиш давригача қўлланилади.

Таъсир этиш механизми:

Препарат бир йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши ичдан (системали) таъсир этувчи препарат ҳисобланиб, бегона ўтлар униб чиққандан сўнг қўлланилади. Препарат сепилганда бегона ўт барги орқали ўсимликнинг ичига сингиб қиради ва таъсир этади. Препарат самарадорлиги учун тупроқ таркиби ва унинг намлигининг аҳамияти йўқ.

Бошқа препаратлар билан биргаликда қўлланиши:

Ишлов сонини камайтириш ҳамда зараркунанда, касаллик ва бегона ўтлар билан курашни комплекс олиб бориш мақсадида, препаратни ғаллада қўлланиладиган бошқа препаратлар (Далатэ, Агрофос-Д, Энтометрин, Энтоликур ва бошқалар) билан биргаликда қўллаш мумкин.

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади.

Ишчи эритмаси бакнинг ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга энтосупернинг аниқ миқдори қўшилади.

Энтосупер гербицидининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 200-300 литрни, қўл аппаратларида эса ишчи эритма сарфи гектарига 250-350 литрни ташкил этади.

Агар пуркагич баки техник ёки гидравлик аралаштиргич билан жиҳозланмаган бўлса, аввал алоҳида идишда Энтосупернинг бирламчи эритмаси тайёрланади ва пуркагич бакига қуйилади.

Ишчи эритма тайёрлангандан сўнг кечиктирмасдан қўлланиши лозим.

Иқтисодий самарадорлиги:

Гeрбицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, тупрокдаги озуқаларни, сув ва қуёш нурини асосан ғалла ўсимлиги шeрикларсиз (бeгона ўтларсиз) ўзлаштириши ҳисобига, гeрбицид қўлланилмаган майдонга нисбатан 10-12 ц/га гача ҳосил қўшилади. Уруғлик ғалла етиштирадиган майдонларда уруғлик дон тозалигини ва сифатини таъминлайди.

 

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

Экин тури

Бегона ўтлар

Сарф меъёри л/га

Қўллаш муддати ва усуллари

Мавсумда неча маротаба қўлланиши

Экиннинг ўсиш даври

Бегона ўтнинг ўсиш даври

Кузгибуғдой

Бир йиллик бошоқли бегона ўтлар

0.6-0.8

Экиннинг туплаш даврида пуркалади

Униб чиққандан сўнг, бегона ўтлар ривожланишининг бошланғич даврида қўлланилса, яхши самара беради

1

 

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ хўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари" (Тошкeнт СанПИН0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат 0оC дан юқори ва+30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Эслатма: Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мосбўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас (Давлат кимё комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун руҳсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати" 3-бет 7-абзацга асосан).

 

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99890) 9204235
+(99890) 7417557
или написав им письмо