9643 компаний - 146017 товаров и услуг
    
ENTOSPILAN
В розницу
ENTOSPILAN
в наличии       арт: p138520
150 000 сум / кг.
+998 показать номер
+(99890) 920-42-35
+(99890) 741-75-57
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши қўлланиладиган инсектицид!

 

Таъсир этувчи моддаси: Ацетамиприд 20 %

Препарат шакли: намланувчи кукун

Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли)

Сиғими: 100 гр

Қўлланиши:

Ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидаги шира, трипс, кўсак қурти, колорадо қўнғизи, тут парвонаси ва бошқа зараркундаларга қарши қўлланиладиган самарали инсектицид. Энтоспилан ўсимликларга сингиб кириш (системали) хусусиятига эга. Зараркунандаларга контакт ҳамда меъда-ичак орқали таъсир этади

 

Афзалликлари:

-Ғовакловчи ҳашаротлар (халқ тилида рассом) га қарши юқори самарадорликка эга

-Узоқ муддат ўз таъсир кучини сақлаб туради

-Тежамкор: кам сарф-меъёрларида қўлланилади

-Об-ҳаво шароитлари препаратнинг самарадорлигига таъсир қилмайди

-Қўлланилгандан 1 соатдан бошлаб самараси кўрила бошлайди

-Фойдали ҳашаротлар учун кам зарарли

 

Қўллаш муддати:

Препарат экинларни фаол ўсув даврида, зараркунандаларни ривожланишининг бошланғич даврида қўлланилса, юқори самара беради. Препаратни экин турларига қараб 2 мартагача қўллаш мумкин.

Таъсир этиш механизми:

Ўсимликларга сингиб кириш (системали) хусусиятига эга бўлганлиги сабабли баргнинг орқа қисмига жойлашган ғовакловчи ҳашоротлар личинкаларига ҳам фаол таъсир кўрсатади. Зараркунанданинг тури, атроф-муҳит шарт-шароитлари ва сарф меъёрларига боғлиқ ҳолда препарат 14-21 кунгача таъсир кучини сақлаб қолиши мумкин. Препарат +15оС дан юқориҳароратда қўлланилса, юқори самара беради.

Бошқа препаратлар билан биргаликда қўлланиши:

Энтоспилан препаратини зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши қўлланувчи бошқа кимёвий препаратлар (Энто-ране, Оксигол, Зелдек, Энтосоран, Энтоликур ва бошқалар) биланбиргаликда қўшиб қўлланилиши мумкин.

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади.

Энтоспилан препаратини алоҳида идишда эритиб она ишчи эритма тайёрлаб олиш лозим, бакнинг ярми сув билан тўлдириб, ишлаб турган аралаштиргичга тайёрланган она ишчи эритманинг аниқ миқдори қўшилади.

Энтоспиланпрепаратининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 250-300 литрбулишини таъминлаш лозим

Препарат самарадорлиги:

Инсектицид ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирган зарарини олдини олиш ҳисобига, инсектицид қўлланилмаган майдонга нисбатан 25-30% гача ҳосил қўшилиши мумкин.

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

Экин тури

Зараркунандалар

Сарф меъёри кг/га

Қўллаш муддати ва усуллари

Мавсумда неча маротаба қўлланиши

Ғўза

Шира, трипс

0.15

Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади

2

Ғўза

Ғўза тунлами

0.3

Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади

2

Тут

Тут парвонаси

0.15

Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади

2

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ хўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари" (Тошкeнт СанПИН0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат 0оC дан юқори ва+30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Эслатма: Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мосбўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас (Давлат кимё комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун руҳсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати" 3-бет 7-абзацга асосан).

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.

 

 

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99890) 9204235
+(99890) 7417557
или написав им письмо