8720 компаний - 134631 товаров и услуг
    
DALATE
В розницу
Карбамид марки «Б»
В наличии
от 4 842.84 сум / кг.
Фосфомочевина ФМ-3
В наличии
от 6 063.6 сум / кг.
DALATE
в наличии
90 000 сум / литр
+998 показать номер
+(99890) 920-42-35
+(99890) 741-75-57
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Сўрувчи ва кемирувчи зараркунандаларга қарши қўлланиладиган инсектоакарицид!

 

Таъсир этувчи моддаси: Лямбдацигалотрин 5%

Препарат шакли: сувда дисперцияланувчи эмульсия

Хавфлилик даражаси: III-синфга оид (ўртача хавфли)

Сиғими:1 литр

Қўлланиши:

Сўрувчи ва кемирувчи ҳашаротлар ҳамда каналарга қарши инсектоакарицид. Ширалар, трипс, ўргимчаккана, оққанот, баргўрар қуртлар, каналар, дон қўнғизлари, зарарли хасва, шиллиққурт, визилдоқ қўнғиз, фитономус, қовун пашшаси, узум баргўрар қуртлари, мевахўрлар, олма қурти, чигирткалар, тут парвонаси, ғўза тунлами (кўсак қурти), илдиз қурти ва бошқа зараркунандаларга қарши қўлланилади.

 

Афзалликлари:

-Тежамкор: гектарига 0.150-0.5 литр ҳисобида қўлланилади

-Акарицидлик хусусиятига эга, яъни каналарга ҳам яхши самара беради

-Тез таъсир қилади: қўлланилгандан 2 соатдан сўнг яққол самараси кўринади

-Ўсимликка тез шимилади, қўлланилгандан 1 соатдан сўнг ёғингарчилик бўлса ҳам, ўз таъсир кучини сақлаб қолади

 

Қўллаш муддати:

Препарат экинларни фаол ўсув даврида, зараркунандалар ривожланишининг бошланғич даврида, зарарланиш аниқлангандақўлланилса юқори самара беради.

Препаратни экин ва зараркунандаларнинг турларига қараб 2 марта 10-15 кун оралатиб қўлланилади.

Таъсир этиш механизми:

Зараркунандаларга сиртдан ва меъда ичак орқали таъсир қилади. У зарарланишнинг олдини олиш учун ва зарарланиш бошлангандан сўнг ҳам қўлланилади ҳамда 2 ҳафтагача ўз таъсир кучини сақлаб туради.

Қўлланилганда зараркунанданинг танаси орқали тез шимилиб, унинг нерв системасига таъсир ўтказади. Препарат қўлланилгандан бир неча дақиқадан сўнг зараркунандаларда фалажланиш ҳолати кузатилади. Улар озиқланишдан тўхтайди ва бунинг натижасида нобуд бўлади.

Бошқа препаратлар билан биргаликда қўлланиши:

Далатэпрепаратини бошқа кимёвий препаратлар (Энтостар, Энтосупер, Энто-ране, Энтоликур ва бошқалар) билан биргаликда қўшиб қўлланилиши мумкин.

Ишчи эритмани тайёрлаш тартиби:

Иш бошлашдан аввал бак, шланг ва пуркагич тозалигини, шунингдек, пурковчи ускунанинг ишга тайёрлиги текширилади. Сўнгра пуркагичдан сув ўтиш миқдори бир меъёрдалиги ва 1 гектарга сарфланадиган ишчи эритма миқдори меъёри аниқланади.

Далатэ препаратини бакни ярми сув билан тўлдирилади ва ишлаб турган аралаштиргичга препаратнинг аниқ миқдори қўшилади.

Далатэ препаратининг ишчи эритмасини пуркашда ОВХ-28, ОВХ-600 маркали вентиляторли пуркагичдан фойдаланилса, ишчи эритма сарфи гектарига 250-300 литрбулишини таъминлаш лозим

Иқтисодий самарадорлиги:

Препарат ўз муддатларида сифатли қўлланилганда, зараркунандаларнинг экинларга келтирадиган зарарини олдини олиш ҳисобига, инсектицид қўлланилмаган майдонга нисбатан 15-20% гача ҳосил қўшилади.

 

Сарф меъёрлари ва қўллаш тартиби

Экин тури

Зараркунандалар

Сарф меъёри л/га

Қўллаш муддати ва усуллари

Мавсумда неча маротаба қўлланиши

Ғўза

Ширалар, трипс, ғўза тунлами, ўргимчаккана, оққанот

0.5

Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади

2

Узум

Баргўрар қуртлар, каналар

0.4

Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади

2

Буғдой

Дон қўнғизлари, трипс, оққанот, зарарли хасва, шира

0.15-0.2

Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади

2

Яйлов

Чигирткалар

0.15-0.25

Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади

2

Тутзор

Тут парвонаси

0.5

Ўсимликнинг ўсув даврида пуркалади

2

Хавфсизлик чоралари:

Прeпаратни қўллашда “Ўзбeкистон халқ хўжалигида пeстицидлар ишлатилиши, сақланиши ва ташиш жараёнидаги санитария қоидалари ва гигиeна мeъёрлари" (Тошкeнт СанПИН0150-04) қўлланмасидаги барча хавфсизлик чораларига қатъий риоя қилиш лозим.

Прeпарат 0оC дан юқори ва+30оC дан паст бўлган ҳароратда пeстицидларни сақлаш учун мўлжалланган, қуруқ ва салқин жойда сақланиши керак.

Эслатма: Препаратни қўллаш ва сақлаш ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компаниянинг назоратидан ташқарида бўлганлиги сабабли, мосбўлмаган шароитларда сақланиши ва нотўғри қўллашдан юзага келувчи зарарларга ишлаб чиқарувчи ва сотувчи компания масъул эмас (Давлат кимё комиссияси “Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалигида ишлатиш учун руҳсат этилган пестицидлар ва агрохимикатлар рўйхати" 3-бет 7-абзацга асосан).

Сақлаш муддати: Қадоқланган ҳолида 2 йил.

 

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99890) 9204235
+(99890) 7417557
или написав им письмо