9072 компаний - 137579 товаров и услуг
    
АДАБИЁТ. Мажмуа. I-II-III-жилдлар.
Оптом и в розницу
Matematika ish daftari.
В наличии
9 000 сум / шт.
Muhammad, Тursun Ali. Polvonnoma
В наличии
7 000 сум / шт.
АДАБИЁТ. Мажмуа. I-II-III-жилдлар.
в наличии
61 000 сум / комплект
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 

Академик лицейларнинг ўқувчилари учун. Лотин алифбосида. 2012 йил.

I-жилд: юмшоқ муқовада. 216 бет. Тузувчилар: Б.Тухлиев, Б.Абдурахмонова.

 

Ушбу жилд энг қадимги даврлардан бошлаб ХV асрнинг биринчи ярмигача бўлган даврдаги адабий ёдгорликларни қамраб олган. Унда «Авесто», Ўрхун-Энасой ёзма ёдгорликлари, Маҳмуд Кошғарийнинг «Девони луғатит-турк», Абу Мансур ас-Саолибийнинг «Ятимат ад-даҳр», Юсуф Хос Ҳожибнинг «Қутадғу билиг», Аҳмад Югнакийнинг «Ҳибат ул-ҳақойиқ», Аҳмад Яссавийнинг «Ҳикматлар», Носириддин Рабғузийнинг «Қиссаси Рабғузий» асарлари, Паҳлавон Маҳмуд рубоийлари, Сайфи Саройи ғазаллари ва «Гулистони бит-туркий» асари ҳамда «Суҳайл ва Гулдурсун» достони, Хоразмийнинг «Муҳаббатнома», Хўжандийнинг «Латофатнома» асари, Саккокий, Атоий, Гадоий, Лулфий ижодидан намуналар киритилган. Жаҳон адабиёти дурдоналари ҳисобланган Рудакий ижоди намуналари ва Фирдавсийнинг «Шоҳнома»сидан парча ўрин олган.

 

II-жилд: юмшоқ муқовада. 430 бет. Тузувчилар: Б.Тухлиев, Р.Мирсамиқова, О.Аметова.

 

Ушбу мажмуа иккинчи жилди ХV асрнинг 2- ярмидан ХХ асргача бўлган даврдаги адабий ёдгорликларни қамраб олган. Унда Алишер Навоий ғазаллари, қитъалари, рубоийлари, туюқлари, мустазод, мухаммас, таржибандларидан намуналар ҳамда «Хамса» достонидан парчалар, Ҳусайний ижодидан намуналар, Заҳириддин Муҳаммад Бобур ғазаллари, рубоийлари ва туюқларидан намуналар, «Бобурнома»дан парча, Мажлисий ижоди, Хожанинг «Мифтоҳ ул-адл» асаридан намуна, Абулғози Баҳодирхоннинг «Шажарайи турк» асаридан парчалар, Турди Фароғий, Сўфи Оллоёр ижодларидан намуналар, Машрабнинг девони, Ҳувайдонинг «Роҳати дил» достонидан лавҳалар, Увайсий, Амирий, Нодираларнинг лирик мероси, Гулханийнинг «Зарбулмасал», Махмур, Шермуҳаммад Мунис, Муҳаммадризо Огаҳий, Муқимийнинг «Саёҳатнома»си, Фурқат, Завқий, Комил Хоразмий, Дилшоди Барно ва Анбар Отин ижодий мероси дурдоналари жой олган. Мажмуа академик лицейларнинг II босқич ўқувчилари учун мўлжалланган.


III-жилд: қаттиқ муқовада. 686 бет. Тузувчилар: Б.Тухлиев, Т.Шермуродов, Ш.Исаева.

 

Ушбу «Адабиёт» мажмуасининг III-жилди академик лицейларнинг учинчи босқич ўқувчилари учун мўлжалланган бўлиб, ўзбек адабиётининг ХХ аср бошларидан ҳозирги кунга қадар бўлган даври намуналарини ўз ичига олади. Мажмуада ўқув дастури қамровидаги ижодкорларнинг асарларидан ва муҳим бадиий парчалардан ташқари мустақил ўқиш учун қатор насрий, шеърий намуналар берилган.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо