8730 компаний - 134793 товаров и услуг
    
Алишер Навоий. Ўн жилдлик тўла асарлар тўплами. (Лотин алифбосида)
Оптом и в розницу
Алишер Навоий. Ўн жилдлик тўла асарлар тўплами. (Лотин алифбосида)
в наличии
450 000 сум / комплект
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 

А.Навоийнинг тўла асарлар тўплами. 10 жилд. Қаттиқ муқова.

Ўзбекистон Матбуот ва Ахборот Агентлиги Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа ижодий уйи илк маротаба Алишер Навоийнинг 4 рангда, 500 босма табоқ ҳажмида ўн жилдлик тўла асарлар тўпламини нашр этди.

Дарҳақиқат, муқаддас диёримиз заминидан етишиб чиққан ўнлаб азиз-авлиёлар, улуғ аллома ва шоирлар, давлат арбоблари ва саркардаларнинг ҳар бири ўз фаолияти, бетакрор ижодий мероси билан миллий ва умуминсоний мезонлар силсиласида ҳеч муболғасиз ноёб ҳодиса ҳисобланиши сир эмас. Айни  вақтда бу беназир зотлар ўртасида, гўёки юлдузлар анжуманидаги қуёшдек, яққол ажралиб турадиган бир буюк сиймо борки, у миллий шеъриятимиз, адабиётимиз даҳоси Мир Алишер Навоийдир.

Бу улуғ зот хусусида сўз борганда, аввало муҳтарам Юртбошимиз Ислом Каримовнинг мумтоз шоирнинг гўзал инсоний фазилатларини мужассам этган ҳолда айтган машҳур таърифини эслаш ўринлидир: “Агар бу улуғ зотни авлиё десак, у авлиёларнинг авлиёси, мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак, шоирларнинг султонидир”.

Шундай экан, инсоният тафаккури ривожини Алишер Навоий сиймоси, унинг етти иқлимга маълум ва машҳур адабий-илмий меросисиз тасаввур этиб бўлмайди. Хусусан, ушбу даҳони дунёга етказиб берган бизнинг жонажон юртимизда ҳам унинг ўлмас мероси ҳамиша эъзозда ва эътибордадир. Зеро, Алишер Навоийнинг тарих синовларидан ўтган ўлмас ижоди бизни ҳамиша гўзал ва бетакрор диёримизда тинч-осойишта, эркин ва фаровон ҳаётни асраб-авайлаб, унинг қадрига етиб, доимо халқимиз, Ватанимизга муҳаббат ва садоқат туйғуси билан, бунёдкорлик руҳига ошно бўлиб, ўзимиздан яхши ном, эзгу хотира қолдириб яшашга даъват этишига шубҳа йўқ.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо