9106 компаний - 137786 товаров и услуг
    
Усмон Азим. "Фонус"
Оптом и в розницу
Усмон Азим. "Фонус"
в наличии
4 000 сум / шт.
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 

Усмон Азим. "Фонус". Шеърлар тўплами. Китоб юмшоқ муқовада, 160 бет.

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг ушбу китобига кейинги ўн йилда ёзилган шеърларидан айримлари киритилган. Шоирнинг шеърларга кўчган руҳий кечинмалари мазкур китоб ўқувчиларини бефарқ қолдирмайди, албатта:

 

                                                              Устозим Шуҳрат ака хотирасига

                                                                      

Қатор-қатор, қатор-қатор, қатор-қатор,

Саф-саф бўлиб, саф-саф бўлиб, саф-саф бўлиб,

Афгор-афгор, афгор-афгор, афгор-афгор,

Йўқ-йўқ бўлиб, даф-даф бўлиб, ҳайф-ҳайф бўлиб –

Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

 

Навбат билан тизилганлар, тизилганлар

Эзганлару эмаганлар, эзилганлар;

“Худо” деган; тангрини бир сезмаганлар –

Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

 

Югургилаб, бир-бир босиб, ўйнаб-ўйнаб,

Бу дунёнинг ёлғонидан сўйлаб-сўйлаб,

Гоҳ қорнини, гоҳ қадрини ўйлаб-ўйлаб –

Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

 

Давлатманду хору зорлар, бечоралар,

Дили буту, дили йўғу, дилпоралар,

Ҳукмфармо пошшоҳлару фуқаролар –

Одамизод бу дунёдан ўтиб борар...

 

Бу қаро ер ютмоқликдан толмагайдир,

Ўлим асло ўз касбидан тонмагайдир,

Во дариғо! Бир кас мангу қолмагайдир –

Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

 

Қарайману юрагимда тугар бардош,

Қандай қилиб сизни асрай қон-қариндош?

Кўзимда ёш, кўнглимда ёш, сўзимда ёш –

Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

 

Лаънат айтиб, лаънат айтиб, лаънат айтиб,

Раҳмат айтиб, раҳмат айтиб, раҳмат айтиб,

Сукут айтиб, нола айтиб – ғоят айтиб –

Одамизод бу дунёдан ўтиб борар.

 

Қатор-қатор, қатор-қатор, қатор-қатор,

Афгор-афгор, афгор-афгор, афгор-афгор,

Кўз ёш каби тизилишиб, тизилишиб,

Ингичка ип – бул Ҳаётдан узилишиб... –

Одамизод, одамизод ўтиб борар.

 

Биродарим, “баландман” деб этма ғурбат,

Мен – дил бўлдим; сен, ҳеч қурса, бўлгин суҳбат,

Мен ҳам турбат, сен ҳам турбат – келса навбат –

Одамизод, одамизод ўтиб борар.

 

                                                               1998   

 

 

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо