8700 компаний - 134306 товаров и услуг
    
Ўзбек тилида "Иш юритиш" амалий қўлланмаси.
Оптом и в розницу
Ўзбек тилида "Иш юритиш" амалий қўлланмаси.
в наличии
14 000 сум / шт.
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 

Ўзбек тилида "Иш юритиш" амалий қўлланмаси. Китоб қаттиқ муқовада, 456 бетдан иборат.

Тез кунда www.uzkitob.uz  интернет-сайти ва “O’zdavkitobsavdota’minoti” МЧЖ китоб дўконлари орқали "Ўзбекистон миллий энциклопедияси" Давлат илмий нашриёти томонидан нашр этилган ўзбек тилида "Иш юритиш" амалий қўлланмаси савдога чиқарилади.

 

Ўзбек тилида нашр этилган "Иш юритиш" амалий қўлланмасида ташкилот ва муассасаларнинг иш юритиш фаолиятида энг кўп қўлланиладиган ҳужжатлар, уларни тузиш тартиб-қоидалари масалаларига тўхталинган, улар тегишли намуналар билан кўрсатилган, иш юритишга оид луғат берилган.

 

Китоб, биринчи навбатда ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларига, бошқарув фаолиятида бевосита ҳужжат устида ишловчилар, котиб-референтлар, кадр хизмати ходимларига мўлжалланган, шунингдек, ундан бухгалтерлар, адлия маслаҳатчилари, аудитор, менеджерлар ҳам фойдаланишлари мумкин.

 

Китоб қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

МУНДАРИЖА

Муқаддима

Иш юритиш тили ва услуби

Ҳужжат турлари ва ҳусусиятлари

Ҳужжатлардаги зарурий қисмлар ва уларни расмийлаштириш

Бланкалар – босма иш қоғозлари қандай бўлиши керак?

 

I. ТАШКИЛИЙ ҲУЖЖАТЛАР

 

Гувоҳнома

Ички меҳнат тартиботи қоидалари

Йўриқнома

Низом-устав

Ташкилот тузилмаси ва штатлар сони

Штат жадвали

Таътиллар графиги

Шартнома

 

II. ФАРМОЙИШ ҲУЖЖАТЛАР

 

Буйруқ

Буйруқдан кўчирма

Кўрсатма

Фармойиш

 

III. МАЪЛУМОТ-АХБОРОТ ҲУЖЖАТЛАРИ

 

Ариза

Баённома

Баённомадан кўчирма

Билдиришнома, билдириш

Васиятнома

Далолатнома

Ишончнома

Маълумотнома

Тавсифнома, тавсиянома

Таржимаи ҳол

Тилхат, тушунтириш хати

Эълон

Ҳисобот

 


IV. ХИЗМАТ ЁЗИШМАЛАРИ

 

Адрес

Таклифнома

Телеграмма, телефонограмма

Хатлар

  • Ахборот хат
  • Даъво хати
  • Илова хат
  • Илтимос хат
  • Кафолат хати
  • Сўров хати
  • Тасдиқ хат
  • Фармойиш хат
  • Эслатма хат
  •  

Дипломатик ва тижорат ёзишмалари

 

  • Дипломатик ёзишмаларнинг турлари
  • Тижорат ёзишмалари

 

ХОДИМЛАР ФАОЛИЯТИГА ДОИР ҲУЖЖАТЛАР

 

Меҳнат дафтарчаси

Шахсий ҳужжатлар йиғмажилди

 

ҲУЖЖАТЛАР УСТИДАН ИШЛАШ ТАРТИБОТИ

 

Ҳужжатларни рўйхатга олиш

Ҳужжатлар ижросини назорат қилиш

Ҳужжатларни тизимлаштириш

Ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш

Ҳужжатларни идоравий архивга топширишга тайёрлаш

Ҳужжатларни муҳимлиги қийматини экспертиза қилиш

Ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш

Ҳужжатлар йиғмажилдларини рўйхатларини тузиш

Ҳужжатларни идоравий архивда сақлаш ва уларни вақтинча фойдаланишга бериш тартиби

 

Нашр ҳақида батафсил маълумот олиш учун интернет-сайтимизда кўрсатилган телефон рақамлари бўйича “O’zdavkitobsavdota’minoti” МЧЖ китоб дўконларига қўнғироқ қилишингиз ёки бевосита ташриф буюришингиз мумкин.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо