8918 компаний - 136541 товаров и услуг
    
Сирожиддин Саййид. "Сўз йўли". 2 жилдлик.
Оптом и в розницу
Сирожиддин Саййид. "Сўз йўли". 2 жилдлик.
в наличии
11 200 сум / комплект
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 

Сирожиддин Саййид. "Сўз йўли". 2 жилдлик. Шеърлар. Қаттиқ муқовада. 1-жилд 384 бет. 2-жилд 384 бет.

Ўзбекистон халқ шоири Сирожиддин Саййид ўзининг икки жилдлик танланган асарларига "Сўз йўли" деб бежиз ном қўймаган. Бу - беҳаловат шоиримизнинг қалб йўли, сўз ва шеър кўйида тортган ранжу заҳматларининг йўлидир.

Сўқмоғингда мен бир эпкин
Ё бир насимман.
Япроқ сенинг хас бўлсам гар,
Сенинг хасингман."

дейди шоир. Демак, шоирнинг Сўз йўли бу - Ватанга муҳаббат, тирикликка ошиқу ошуфталик, севги ва садоқат йўлидир.

 

Сирожиддин Саййиднинг "Сўз йўли" танланган асарлари иккинчи жилдига унинг асосан кейинги йилларда ёзган шеърлари, шунингдек, шеъриятимизда Навоий бобо бошлаб берган, яна бир неча авлод устозлар давом эттирган муборак анъанага меҳр ва ҳавас натижасида битилган "Яхшилик эскирмагай" ("Қирқ ҳадис") силсиласи, "Шамнома", "Кўнгил соҳили" тўртликлар туркуми киритилди.

 

ВАТАННИ ЎРГАНИШ

Б. С. га


Мен Ватанни на китоб, на
Жаридадан ўрганганман.
Момоларнинг юзидаги
Харитадан ўрганганман.

Боболарнинг таёғию
Чориғини кўргандайман,
Мен Ватанни сўрилардан,
Сўқмоқлардан ўрганганман.

Кинолармас, бул Ватанни
Минорлардан ўргандим мен.
Оқ латталар ҳилпираган
Чинорлардан ўргандим мен.

Ҳонақоҳлар. Офтобалар.
Кетавердим. Кетавердим.
Ҳар тоғида бир авлиё,
Шул ҳикматга етавердим.

Ватан. Ватан. Ватан. Ватан.
Надир манга дурри Адан?
Селинг мени сел этгуси,
Элинг мени эл этгуси.

Бу тепалар, қумтепалар
Остидаги тарих қадар,
Сукунатинг кўрганда мен,
Сукунатни ўргандим мен.

Оқшом яримойинг кўриб,
Кафтларим юзга суртаман.
Бир жисму юз минг руҳдаман,
Ватан. Ватан. Ватан. Ватан.

Боғинг кўриб мен боғ бўлдим,
Доғинг кўриб ўртандим мен
Сени Афғон элдан келган
Тобутлардан ўргандим мен.

Пушталарда қолиб кетган
Кўнглим экандирсан, Ватан.
Ёлғиз онам, паришонҳол
Синглим экандирсан, Ватан.

Мен кўксимда қумдай ёнган
Ёдларга видо айтаман.
Ёмғирларингда кетаман,
Ватан. Ватан. Ватан. Ватан.

Қанча дардга мақбар дилим,
Мақбар кўрсам қақрар дилим.
Ёнғин бўлур жон ила тан,
Ватан. Ватан. Ватан. Ватан.

Кетавердим, Ён-веримдан
Қуёшли ҳар томонлари,
Нурлар сочиб ўтаверди
Бу уйларнинг айвонлари.

Ҳар кун кўриб, билиб, сенга
Қайта-қайта етаверғум,
Ватан, мангу дармон Ватан,
Айта-айта кетавергум.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо