8723 компаний - 134723 товаров и услуг
    
Усмон Азим. "Адибнинг умри". Драматик асарлар.
Оптом и в розницу
Маҳмуд Тоир. Сайланма. 2 жилдда.
В наличии
7 200 сум / комплект
Усмон Азим. "Адибнинг умри". Драматик асарлар.
в наличии
10 400 сум / шт.
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 

Усмон Азим. "Адибнинг умри". Драматик асарлар. Китоб қаттиқ муқовада, 436 бетдан иборат этиб нашр қилинган.

Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим шеърият билан бир қаторда драматург сифатида ҳам баракали ижод қилмоқда. Унинг "Бир қадам йўл", "Кундузсиз кечалар", "Адибнинг умри" сингари драмаларида юртимиз мустақиллиги учун жон фидо қилган миллатдошларимизнинг аянчли тақдирлари ёритиб берилган.

 

Усмон Азимнинг драматургиядаги илк тажрибаси "Бир қадам йўл" бўлди. Эҳтимол, унинг шу кунгача ёзган шеърлари пьесаларидан устундир. Аммо ҳақиқат шуки, пьесалар ҳам истеъдодли ижодкор қаламидан тўкилган битиклар. Инчунун, уларнинг аксарияти мана, ўн йиллардирки, Ўзбекистоннинг бош театри - Миллий театр репертуаридан тушмай келмоқда.

 

"Бир қадам йўл" - умр йўли, туғилмоқ ва ўлмоқ ораси. Инсоннинг қавми қалбидан жой олмоғи учун унинг истиқболига ташланган бир қадам кифоя. Ана шу бир қадам йўлни босиб, умр поёнига етиб қолган чол, кўрингки, бир қадам наридаги Самарқандни кўрмабди. Умр бўйи орзу қилибди, интилибди-ю, аммо сира фурсат топмабди. Мана, энди ниятини амалга оширмоқ илинжида. Шаҳардан келган бойвачча ўғил - Шокир отасини муаззам шаҳар томошасига олиб бормоқчи. Лекин ният амалга ошгунча ўтадиган икки-уч кунлик фурсат шунчалар тиғиз, шунчалар серташвишки, охир-оқибат яна сафарни кейинроққа суришга тўғри келиб қолади. Шу кунлар адоғида эса паймонаси тўлиб юрган чолнинг армони ушалмай, умри ҳам адоғига етади...

 

Драматургнинг "Бир қадам йўл" номли 90-йилларда ёзилган илк пьесасининг фабуласи ана шундан иборат. Аммо шу бир неча сатрда баёнини топган фабула таркиби зиддиятлар, эҳтирослар, поэтик монолог ва диалогларга ниҳоятда бой...

 

Усмон Азим драмаларида ижтимоий дард салмоғи ниҳоятда кучли. Хусусан, юқорида зикр этилган илк пьеса - "Бир қадам йўл"дан бошлаб худди шундай замонавий мавзулардаги "Бозор", "Жазава" асарларида ёки, айниқса, "Кундузсиз кечалар", "Адибнинг умри", "Абдулла Қаҳҳор" ижтимоий-тарихий драмаларида ва ҳатто енгилроқ ҳазмдаги Бахт қуши", Ғафур Ғулом асарлари асосида яратилган "Ўтган замон ҳангомалари" комедияларида ҳам дард даражаси залворли, дардмандлик миқёслари кенг.  Буларнинг ёнига драматургнинг ўзбек халқ оғзаки ижоди намуналари асосидаги "Алпомишнинг қайтиши", "Тоҳир ва Зуҳра" асарларини ҳам қўйиш мумкин.

 

Албатта, уларда ижодкорнинг дарди хилма-хил воқеа-ҳодисалар, турфа образлар мисолида турлича намоён бўлади. Аммо барча асарлар негизидаги дард, тасвирдаги замону маконидан қатъий назар, бугунги ижтимоий воқеликка муносабат бўлиб, айнан шу давр жамият тараққиётига хизмат қиладиган ҳодиса ўлароқ жаранглайди, моҳият касб этади.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо