8916 компаний - 136458 товаров и услуг
    
Э.Очилов. "Барҳаёт сиймолар".
Оптом и в розницу
Гомер. "Одиссея".
В наличии
24 600 сум / шт.
Э.Очилов. "Барҳаёт сиймолар".
в наличии
12 200 сум / шт.
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Э.Очилов. "Барҳаёт сиймолар". Жаҳон илм-фани, маданияти ва адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшган 50 га яқин олим ва адибларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида. Қаттиқ муқовада, 424 бет.

Халқимизни машҳур олиму адибларга меҳри бўлакча: ҳамиша уларнинг номини улуғлаб, илмий-адабий меросини кўз қорачиғидай асраб келган, дурдона асарларини қайта-қайта мутолаа қилиб, маънавиятини бойитган, бадиий-эстетик завқ олган. Бу буюк зотларнинг сермазмун ҳаёт йўли ва серқирра фаолияти эса ибрат мактаби ҳисобланади.

 

Ушбу тўпламда Абу Навр Фаробий, Абу Райхон Беруний, Абу Али ибн Сино, Умар Ҳайём, Маҳмуд Қошғарий, Аҳмад Яссавий, Сулаймон Боқирғоний, Абдулхолиқ Ғиждувоний, Юсуф Хос Хожиб, Аҳмад Югнакий, Низомиддин Ганжавий, Саъдий Шерозий, Жалолиддин Румий, Ҳофиз Шерозий, Лутфий, Фузулий, Махтумқули, Мулланафас, Мирзо Ғолиб, Фурқат каби Шарқ илм-фани ва мумтоз сўз санъатининг забардаст намоёндалари ҳаёти ва ижоди илмий - оммабоп услубда кенг ва чуқур ёритилган.

 

Китоб халқимиз тарихида ёрқин из қолдирган, жаҳон илм-фани, маданияти ва адабиёти тараққиётига муносиб ҳисса қўшган 50 га яқин ана шундай ҳар бири бир дорулфунун бўлган буюк олим ва адибларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи, ижодининг асосий йўналишлари ва бадиий маҳоратининг муҳим қирраларини очиб берувчи мақолалардан ташкил топган.

 

Тўпламнинг бошқа китоблардан фарқи, ундаги маълумотлар умумий характерга эга бўлмай, балки мавзунинг бир қадар кенг ва чуқур ёритилганлигида - у ёки бу олими адиб ҳаёти ва ижоди билан боғлиқ деярли барча масалалар қамраб олинганлиги ҳамда турли тоифанинг тушуниши ва ўзлаштиришини ҳисобга олиб, илмий-оммабоп усулда ёзилганлигидадир.

 

Шу жиҳатдан у соҳа мутахассислари ва кенг ўқувчилар оммаси учунгина эмас, айни пайтда олий ўқув юртлари, коллеж ва лицейлар, ўрта мактабларнинг тил ва адабиёт ўқитувчилари ва ўқувчилари, филология йўналишида таҳсил олаётган магистр ва талабаларнинг ҳам бу борадаги талаб ва эҳтиёжлариини муайян даражада қондиради, деб ўйлаймиз.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо