9061 компаний - 137483 товаров и услуг
    
Усмон Азим. "Жимлик".
Оптом и в розницу
Усмон Азим. "Фонус"
В наличии
4 000 сум / шт.
Фаридиддин Аттор. "Ҳикматлар"
В наличии
12 000 сум / шт.
Усмон Азим. "Жимлик".
в наличии
9 400 сум / шт.
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Усмон Азим. "Жимлик". (Назм, наср, драматик асарлар). Ўзбекистон халқ шоири У.Азимнинг ушбу китоби китоби қаттиқ муқовада, 320 бетдан иборат этиб нашр қилинган.

Бу тўплам Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азимнинг кейинги пайтларда ёзган шеърлари билан бошланади. Шеърлар шоирнинг илгари ёзган поэтик асарларига хос: зич матнли, фалсафий маъноли ва турли-туман шаклли қиёфададир.

 

Тўпламда наср ҳам турфа: ҳикоя, киноқисса ва драмалар инсон ички дунёсининг ранг-баранг товланишларини ифода этади.

 

Тўпламдан жой олган "Қиёмат" ва "Йўқолган одам" номли киноқиссалар экранлаштирилган, "Бахт қуши" ва "Қуршов" драматик асарлари эса саҳна юзини кўрган.

 

 

              ***

 

Фақат ўзингга суян.

 

Фарзандларинг айтади

"бизга суянинг" деб;

 

дўстлар елкасини тутади;

 

туғишганларинг далда беришар:

- Биз бормиз!

 

Уларни хафа қилма:

майли,

фарзандларинг

бизга суянди, деб ўйласин;

 

дўстлар

елкасида

сезсин қўлингни;

 

борлигини

ҳис қилсин

туғишганларинг.

 

Аммо сен ўзингга суян.

 

Чунки инсон жуда оғир,

жуда улкан,

осмонлар қадар юксак -

 

уни

ўзидан бошқа

ҳеч ким

кўтаролмайди.

 

                     7.05.2011

 

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо