8916 компаний - 136458 товаров и услуг
    
Фаридиддин Аттор. "Ҳикматлар"
Оптом и в розницу
Увайсий. "Мазмун маъдани"
В наличии
9 800 сум / шт.
Маҳмуд Тоир. "Янги Тошкентнома"
В наличии
3 600 сум / шт.
Фаридиддин Аттор. "Ҳикматлар"
в наличии
12 000 сум / шт.
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 

Фаридиддин Аттор. "Ҳикматлар". "Тафаккур туҳфалари" туркумидан жой олган китоблардан. Қаттиқ муқова + "супермуқова". 256 бет.

Фаридиддин Аттор

"Ҳикматлар"

 

Жахон сўз санъатининг забардаст намоёндаларидан бўлган Фаридиддин Аттор ҳикматлари Олам ва Одам муносабатлари билан боғлиқ деярли барча мавзулардаги кенг кўламли ва кўп қиррали беқиёс тафаккур дурдоналаридир.

 

Ушбу тўплам буюк мутафаккирнинг ўзбек тилига ўгирилган "Мантиқ ут-тайр", "Илоҳийнома", "Асрорнома", "Панднома", "Булбулнома", "Уштурнома" сингари машҳур достонлари ва бошқа бир қанча асарлари таркибида келган мағзи тўқ фалсафий ва ҳаётий мазмундаги ҳикматлари асосида тузилди.

 

Маълумки, ҳикмат қанча қисқа ва лўнда ифодаланса, шунча таъсирчан бўлади ва осон эсда қолади. Шунинг учун ҳам халқ мақоллари даражасидаги ҳикмат яратиш муаллифдан чуқур билим, катта ҳаётий тажриба, мутафаккирлик қобилиятидан ташқари, юксак маҳоратни талаб этади. Аттор ҳикматлари бу талабга тўла жавоб беради.

 

Китобдан жой олган Фаридиддин Аттор қаламига мансуб ҳикматларнинг айримлари:

 

                    ***

Бурма ғийбатга тилинг айлаб узун,

Тушмагай то қўл-оёғингга тугун.

 

Гар киши қўл чўзса ғийбат тошига,

Йўқ ажаб, тошлар ёғилгай бошига...

 

                      ***

Агар қилча хиёнат айлагайсен,

Ўзингни ўт, оловга ташлагайсен.

 

                      ***

Кимда бўлса донишу ақли тамиз,

Илм ила илм аҳлини тутгай азиз.

 

                      ***

Неча пуч нарсаларга, во дариғким,

Совурдим, сарфладим умри азизим.

 

                      ***

Гапирдик, дилга ором етмади ҳеч,

Югурдик, йўлга поён етмади ҳеч.

 

                      ***

Чу сен сокинсану, гардун югургай,

Юрарсен дон териб, умринг югургай.

 

                      ***

Таомни ружу қилма, гар эсанг эр,

Таомни сен емайсен, ул сени ер.

 

                      ***

Бор сенинг жисмингда неча аждаҳо,

Парваришлайсан уларни доимо.

 

                      ***

Кўришни кўзи ожиз, кўрдин ўрган.

 

                      ***

Бажармас эрса қалбинг айтганингни,

Нечук сен йўлга солгайсен танингни?

 

                      ***

Хаёл бирлан ўзингни устун этма.

 

                      ***

Сўнг ўзингга бир назар сол, муҳтарам.

 

                      ***

Кимки зар йиғмоққа айлар иштиёқ,

Деву шайтон ҳам қочур андин йироқ.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо