8916 компаний - 136458 товаров и услуг
    
Гўзал Бегим. "Мажнунсоат". Шеърлар.
Оптом и в розницу
Маҳмуд Тоир. "Янги Тошкентнома"
В наличии
3 600 сум / шт.
Чархий. "Қиёлаб ўтди"
В наличии
9 800 сум / шт.
Гўзал Бегим. "Мажнунсоат". Шеърлар.
в наличии
4 200 сум / шт.
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Гўзал Бегим. "Мажнунсоат". Шеърлар ва таржималар. Юмшоқ муқовада, 128 бет.

Гўзал Бегимнинг ушбу китобга кирган шеърларида ҳис ва кечинмалар жилоси бўлакча. Уларда тимсолланган Бахт ва Бахтсизлик, Умид ва Умидсизлик, Севги ва Севгисизлик шоира юрак микроскопи орқали кузатилиб, энг майда зарраларигача катталаштирилиб, шеърхон юрагига тутилади. Туйғуларингизни минг бир чиғириқдан ўтказади:

 

          СЎЗЛИ

                           Отам Ражабдурди МАТЁҚУБ ўғлига

 

              1

Оталар

қизларига "Бахтли бўл" дерлар

Сиз эса

Сўзли бўл дейсиз

мана мен сўзли бўляпман

гала-гала сўзлар

учиб келаётир жанубдан

карвон-карвон сўзлар

парвоздаги қаламимнинг бўғзига қўнди

мен тиззаларимга

Сўзларни ўтқазяпман

бошини силаяпман

йиғлаётган

кулаётган

ўмбалоқ ошаётган

Сўзларни

руҳимни силкитсам

олмасўз

анорсўз

ва анжирсўзлар

тап-тап тўкилади кўнглим устига

қаламимнинг митти учида

осилиб қолади

паҳлавон сўзлар

сиёҳимни Бахтга уриб олганча

мен Сўзли бўляпман Ота

мен Сўзли бўляпман Ота

 

 

              2

Мен

минг сўзли бойман

қараб турар менга

минг қўйли бойлар

харид қилмоқ учун Дард хазинамни

дарахт ўстираман сўзлардан

юлдузларни ясантираман

гулдор михлар суғураман осмон тоқидан

ой ойнаси қамаштирар дилимни

деразамнинг пардаси учиб кетяпти

кун ортига ўтиб боряпти гуллар

минг ямоқ кўнглимдан

учиб-учиб чиқар

минг қанот сўзлар

қаранг

кўкда кўкланмоқда ҳиссим чеҳраси

қаранг

шудгорланган бахт тупроғида

ҳилпиратиб кўнгил кўйлагин

мен минг шеърли бойман Ота

мен минг сўзли бойман Ота

 

                                         2012 йил 1 март

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо