8694 компаний - 134216 товаров и услуг
    
"Ёш эр-хотинларга"
Оптом и в розницу
Modal Verbs in the Original English Literature
В наличии
12 000 сум / шт.
Muhammad, Тursun Ali. Polvonnoma
В наличии
7 000 сум / шт.
"Ёш эр-хотинларга"
в наличии
4 700 сум / шт.
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Н.М.Ходаков. "Ёш эр-хотинларга". Китоб юмшоқ муқовада, 184 бетдан иборат қилиб нашр этилган.

Ходаков Наум Моисеевич

"Ёш эр-хотинларга"

 Инб Сино номидаги нашриётнинг ўзбекча таржимаси

3-нашри асосида тайёрланган

 

Ушбу китоб биринчи муҳаббат, оилавий турмуш масалаларига бағишланган бўлиб, севги-муҳаббат, оилавий ҳаёт тўғрисида, эр билан хотиннинг ўзаро муносабати ҳақида сўз юритади.

 

У турмуш қураётган йигит ва қизларга ҳамда турмушининг дастлабки кунларида психология билан физиологияга доир турли муаммоларга дуч келаётган ёш эр-хотинларга мўлжалланади.

 

Ҳар бир оилада англашилмовчиликлар, бир-бирини тушунмаслик, можаролар бўлиши мумкин. Ана шу англашилмовчиликларнинг тагига етишда, оилавий ҳаётда учраши мумкин бўлган қийинчиликларни енгишда ёшларга ёрдам бериш - ушбу китобнинг вазифаси.

 

Оила мустаҳкам бўлишига таъсир кўрсатадиган омиллар кўп. Бизнинг халқимизда оиланинг маънавий муҳити ҳақида кўп гапирилади, кўп насиҳат қилинади-ю, лекин эр-хотиннинг руҳиятига, "юлузи юлдузига тўғри келмаслик" ҳолатига унча аҳамият берилмайди, нимадандир истиҳола қилинади.

 

Лекин шу мавзуда ҳам гапириш зарур. Чунки жинсий тарбия маданиятини ошириш миллат саломатлигининг пойдевори, оиланинг мустаҳкамлаш гарови ҳамдир.

 

Китобнинг мундарижасидан қуйидаги бўлимлар ўрин олган:

 

  • Муҳаббар риштаси
  • Қонун ва оила
  • Инсон табиати, ҳиссиётлари ва воқелик
  • Анатомия ва физиологиядан бир шингил
  • Бўйига етиш ва балоғат
  • Ҳис-эҳтирослар нега жўшади?
  • Бир келишмовчилик достони
  • Энг нозик масала
  • Уйғунликка етказувчи йўл
  • Кўнгил ҳам совимайди
  • Ўзингизга ўзингиз ҳукмрон бўлишни ўрганинг
  • Яқинда оилада фарзанд дунёга келади
  • Бола оилада ўсиб-улғаяди
  • Ҳаётдаги илк қадамлар
  • Қандай қилиб бўйида бўлишдан сақланиш мумкин?
  • Ушалмаган орзу-умидлар
  • Хомхаёллик
  • Чекасизми? Бекор қиласиз
  • Енгилтаклик жазоси
  • Оила муҳити
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо