9106 компаний - 137786 товаров и услуг
    
Совғабоп китоблар: "Меҳригиёҳ". Ўзбек халқ қўшиқлари.
Оптом и в розницу
Усмон Азим. "Фонус"
В наличии
4 000 сум / шт.
ХХ аср ўзбек шеърияти антологияси
В наличии
15 600 сум / шт.
Совғабоп китоблар: "Меҳригиёҳ". Ўзбек халқ қўшиқлари.
в наличии
12 200 сум / шт.
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

"Меҳригиёҳ". Ўзбек халқ қўшиқлари. "Машҳур қўшиқлар кутубхонаси" туркумидан. Тўпловчи Э.Очилов. Китоб қаттиқ муқова, ҳамда "супермуқова"да, 320 бетдан иборат этиб нашр қилинган.

"Меҳригиёҳ"

Ўзбек халқ қўшиқлари

"Машҳур қўшиқлар кутубхонаси" туркумидан

 

Халқ сўзи билан айтиладиган ашулалар ҳамма даврларда барча тоифаларнинг ҳамиша севиб тинглайдиган қўшиқлари бўлганлигини эътиборга тутиб, "Машҳур қўшиқлар кутубхонаси" рукнини миллий қўшиқчилигимизнинг олтин фондидан жой олган энг машҳур ашулалардан дасталанган китоб билан бошланди.

 

Чунки халқ оғзаки ижоди ёзма адабиётнинг сарчашмаси ҳисобланади. Халқ ижодкорлигининг бебаҳо дурдоналари бўлган мазкур кўшиқларнинг шакли ихчам, мазмуни чуқур ва серқирра, тимсолу ташбеҳлари гўзал ва бетакрор, сўз ва иборалари нозик, таъсирчан, тили содда ва тушунарли, услуби равон ва жарангдор бўлганлиги учун ҳам қадимдан кенг тарқалган ва оммабоп бўлган.

 

Шунинг учун ҳам санъаткорлар халқ қўшиқларига доимий равишда мурожаат қилиб келишган. Халқ бахшилари ва фольклор ижрочилари оғзидан ёзиб олинган шеъру қўшиқлар эмас, балки айнан куйга солиниб, ҳофизлар ва хонадонлар томонидан ижро этиб келинаётган ашулалардан тартиб берилганлиги жиҳатидан мазкур мажмуа маданият ва санъат аҳли учун ўзига хос қўлланма бўлиши билан бирга қўшиқсевар халқимизга муносиб туҳфа бўлади.

 

Китобдаги қўшиқларнинг матнини топиш осон эмас. Уларнинг бир қисми халқ қўшиқларининг мавжуд нашрлари, бир қисми мусиқа китобларидан олинган бўлса, яна бир қисмини радио ва телевидениедаги ижросига асосланиб ёзиб олинди. Айни жиҳатдан мазкур тўплам санъаткорларга қўл келиши билан бир қаторда қўшиқсевар халқимизга ҳам муносиб совға бўлади.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо