8730 компаний - 134793 товаров и услуг
    
Умар Хайём. "Тириклик тилсими".
Оптом и в розницу
Гўзал Бегим. "Мажнунсоат". Шеърлар.
В наличии
4 200 сум / шт.
Фаридиддин Аттор. "Ҳикматлар"
В наличии
12 000 сум / шт.
Умар Хайём. "Тириклик тилсими".
в наличии
5 200 сум / шт.
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 

Умар Хайём. "Тириклик тилсими". "Жаҳон шеърияти дурдоналари" туркумидан. Таржимон, сўзбоши ва изоҳлар муаллифи Эргаш Очилов. Китоб қаттиқ муқовада, 160 бетдан иборат.

Умар Хайём

"Тириклик тилсими"

"Жаҳон шеърияти дурдоналари" туркумидан

 

Буюк математик, мунажжим, файласуф, ҳаким ва мутафаккир шоир сифатида донг таратган Ғиёсиддин Абулфатҳ Умар ибн Иброҳим Хайём Нишопурий 1048 йил 18 майда Нишопурда чодир (хайма) тикувчи косиб оиласида туғилган.

 

Умар Хайём ва рубоий эгизак тушунчаларга айланиб кетган: Хайём номи тилга олинганда барчанинг кўз олдида Шарқ мумтоз сўз санъатининг энг машҳур жанри рубоий гавдаланса, рубоий деганда бу жанрнинг беназир устаси Умар Хайём намоён бўлади.

 

Олам ва одам муаммолари ўзининг теран фалсафий талқинини топган бу бадиий юксак рубоийлар Шоислом Шомуҳамедов, Жамол Камол, Эргаш Очилов каби бир неча авлод таржимонлар томонидан ўзбек тилига таржима қилиниб, халқимизнинг кўнглида чуқур жой олган.

 

Ҳозиргача асосан бармоқ вазнида таржима қилиниб келган бу рубоийларнинг Эргаш Очилов томонидан ўз анъанавий вазнига солиб ўгирилган мазкур тўпламдаги намуналари ҳам ўзининг арузий мусиқаси ва жарангдорлиги билан ўқувчилар кўнглига йўл топади, деб ўйлаймиз.

 

 Китобда шу пайтгача бармоқ вазнида таржима қилиб келинган рубоийларни қайтадан арузда таржима қилиш билан кифояланмай, Умар Хайём рубоийларининг Эронда босилиб чиққан турли нашрларидан янги намуналар топиб таржима қилинди. Натижада мутафаккир шоирнинг ўзбек тилидаги рубоийлари адади хам ошди - 616 га етди.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо