9072 компаний - 137579 товаров и услуг
    
Лутфий. "ДЕВОН".
Оптом и в розницу
Лутфий. "ДЕВОН".
в наличии
25 000 сум / шт.
+998 показать номер
+(99871) 244-19-65
+(99871) 244-19-91
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Лутфий. "Девон". Нашрга тайёрловчи Содир Эркинов. Китобнинг муқоваси ва саҳифаларига шарқона усулда безак берилган. Қаттиқ муқовада, 412 бет.

Лутфий

"Девон"

 

"Мавлоно Лутфий ўз замонининг "Малик-ул каломи" ("Сўз подшоси") эрди. Форсий ва туркийда назири йўқ эрди, аммо туркийда шуҳрати кўпрак эрди ва туркча девони машҳурдур".

Алишер Навоий.

 

Алишер Навоий томонидан "Малик-ул калом" рутбаси билан юксак таърифланган Мавлоно Лутфий ўзининг мафтункор шеърлари билан замонлар давомида мухлислар қалбида яшаб келмоқда.

 

Лутфуллоҳ Лутфий ҳақидаги илмий адабиётларда шоирнинг Ҳиротнинг Деҳиканор мавзеида 1366 йилда туғилиб, 1465 йилда шу манзилда вафот этгани қайд қилинади.

 

Лутфий девони каттагина ҳажмни ташкил қилиб, унда шоирнинг умри давомида яратган қасида, ғазал, рубоий, туюқ, фард, қитъа каби лирик асарлари жамланган. Девон анъанага кўра ҳамд, наът, Шоҳруҳ Мирзо номига ёзилган қасида билан бошланади.

 

Лутфий ғазалларининг мавзулари ранг-баранг. Ғазаллар марказида турган лирик қаҳрамон аввало коинот сирларидан воқиф бўлган билимдон, дину диёнатни муқаддас билган эътиқод эгаси, маънавий покликнинг ҳимоячиси, табиатнинг мафтуни, муҳаббат туйғуларининг фидойисидур:

 

Сенсан севарим, хоҳ инон, хоҳ инонма,

Қондур жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма.

 

Лутфий руҳий ҳолатларнинг бутун нафосатини  шоирона илғаб, уларни кўнгилга яқин сўз санъати воситасида китобхон шуурида жонлантириш маҳоратига эга бўлган санъаткордир.

 

Ҳофиз Шерозий ғазалларидан бирида "Агар он турки шерозий" дея Шероз гўзалини фахр билан куйлаган эди. Лутфийнинг турк париваши ҳам мафтункор эди:

 

Эй турки париваш, не ажаб жон этилибсен,

Давлат чаманида гули хандон этилибсен.

 

Халқ мақолларидан ўринли ва унумли фойдаланиш шоир шеърлари учун айниқса хосдир:

 

Аёқингға тушар ҳар лаҳза гесу.

Масалдурким, чароғ туби қоронғу, -

 

мисралари билан бошланган шоир ғазали деярли халқ мақоллари заминида юзага келгандир. Шунинг учун ҳам бу асарлар умри боқий, ҳар бир давр китобхони учун мафтункордир:

 

                         ***

Эй турфа пари, одамининг жонимидурсан?

Ё икки ёруғ кўзлари инсонимидурсан?

 

Боқсам бош-оёқ жисминг эрур маҳзи латофат,

Ё сен малаки улвийи руҳонимидурсан?

 

Ё жодумусенким, кўнгул олдинг ўқиб афсун?

Бу юз ила ё ояти раббонимидурсан?

 

Ё лутфу зарофат бирла йўғрулдиму зотинг?

Ё хулқу карам маъданию конимидурсан?

 

Лутфий сенга қул бўлди, аё ҳусн эли шоҳи,

Ё барча халойиқ шоҳи, султонимидурсан?

 

 

                         ***

Сўзларда қачонким кўзи қоши била ўйнар,

Ҳар гўшада юз минг киши боши била ўйнар.


Нун қоши учун баҳр қилиб ер юзини кўз,

Ул моҳи кўзум мардуми ёши била ўйнар.


Шатранжи латофатни утар нечаким ул ой,

Рух тарҳ бериб, чарх қуёши била ўйнар.


Кўргузса қаро, барҳам урар Чину Хитони,

Кўз устидаги холи чу қоши била ўйнар.


Жон нақдини кўзунг қошида ўйнаса, Лутфий,

Айб этмаким, ул ғамза кенгоши била ўйнар.

 

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99871) 2441965
+(99871) 2441991
или написав им письмо