9281 компаний - 140188 товаров и услуг
    
2014 йил 10 июнь куни бўлиб ўтадиган танлов савдоларига ер майдонларини узок муддатли ижарага олиш хукуки қўйилмоқда.
от 9 486 сум / шт.
+998 показать номер
+(99893) 960-69-00
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Барча талабгорлар диқатига!!!

       

1. Аттракцион қуриш учун 1 дона, 154,0 кв.м.  Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 97 387  сўм. Аттракцион қуриш минимал қиймати – 12 000 000 сўм.

 

2. Аттракцион қуриш учун 1 дона, 315,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 199 200  сўм. Аттракцион қуриш минимал қиймати – 30 000 000 сўм.

 

3. Аттракцион қуриш учун 1 дона, 490,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 309 867  сўм. Аттракцион қуриш минимал қиймати – 54 000 000 сўм.

 

4. Аттракцион қуриш учун 1 дона, 490,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 309 867  сўм. Аттракцион қуриш минимал қиймати – 70 000 000 сўм.

 

5. Аттракцион қуриш учун 1 дона, 707,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 447 093  сўм. Аттракцион қуриш минимал қиймати – 160 000 000 сўм.

 

6. 50 ўринли Чойхона биноси қуриш учун 1 дона, 962,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 608 350  сўм.

 

7. Музқаймоқ ва яхна ичимликлар сотиш кафеси хамда бассейн қуриш учун 1 дона, 800,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 505 904  сўм.

 

8. Минифутбол майдончаси қуриш учун 1 дона, 700,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 442 666  сўм.

 

9. Минифутбол майдончаси қуриш учун 1 дона, 700,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 442 666  сўм.

 

10. Баскетбол майдончаси қуриш учун 1 дона, 600,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 379 428  сўм.

 

11. 8-ўринли Санитар гигиеник хонаси қуриш учун 1 дона, 56,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 35 414  сўм.

 

12. 4-ўринли Санитар гигиеник хонаси қуриш учун 1 дона, 15,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 9 486  сўм.

 

13. Савдо ва маиший хизмат курсатиш биноси қуриш учун 1 дона, 144,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 91 063  сўм.

 

14. Болалар ўйин майдончаси қуриш учун 1 дона, 160,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 101 181  сўм.

 

15. Болалар ўйин майдончаси қуриш учун 1 дона, 160,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг минимал қиймати – 101 181  сўм.

 

16. Савдо ва маиший хизмат курсатиш биноси қуриш учун 10 дона, хар бири 20,0 кв.м. Ижара ҳуқуқнинг хар бирининг минимал қиймати – 12 648  сўмдан.

 

Мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми Жондор туман архитектура бўлими томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи асосида белгиланади. Шаҳарсозлик топшириғи нусхаси талабгорларга танлов ҳужжатлари билан бирга тақдим этилади. Мажбуриятларни бажариш танлов ғолиби танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисида шартнома тузилган кундан бошлаб 1 ой муддатда амалга оширилиши лозим.

 

Танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш билдиришнома матбуотда эълон қилинган кундан бошланади ва 2014 йил 09 июн куни соат 12.00 да тўхтатилади.

 

Талабгорлар танловда иштирок этиш учун буюртманома берилишидан олдин ижара ҳуқуқ минимал қийматининг 10 фоизи миқдоридаги закалатни закалат келишувига асосан танлов ташкилотчисининг мазкур билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

 

Танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Жондор туман хокимлиги биносида 2014 йил 10 июн куни соат 12.00 да очилади, 2014 йил 10 июн куни соат 17.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади. Комиссия томонидан танлов таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор танлов ғолиби деб топилади.

 

Юқоридаги ер участкаларининг узоқ муддатли ижарага олиш хуқуқи 2014 йил 10 июндаги танловда сотилмаган тақдирда, унинг такрорий танлов савдоси 2014 йилнинг 17 июн  куни соат 12.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

 

Такрорий танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш 2014 йил 16 июн соат 12.00 да тўхтатилади.

 

Такрорий танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Жондор туман хокимлиги биносида 2014 йил 17 июн куни соат 12.00 да очилади, 2014 йил 17 июн куни соат 17.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади.

 

 

Танловда қатнашиш истагида бўлган талабгорлар танлов ташкилотчисидан  танлов ҳужжатларини энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги ҳақ эвазига олади.

 

Талабгорлар танловда иштирок этиш учун танлов ташкилотчисига буюртма хат билан бирга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

 

- юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда унинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

 

- жисмоний шахслар – паспорт нусхаси (якка тадбиркор сифатида фаолият юритаётган жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси), танловда ваколатли вакил қатнашганда ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

 

- танлов ташкилотчисининг банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха;

 

- танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиб, муҳрланган конвертларга жойлаштирилган икки нусхадаги танлов таклифлари.

 

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси, агар талабгор юридик шахс бўлса унинг муҳри ва ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 

Танлов ҳужжатлари олиш учун тўловлар ва закалат пулини тўлаш учун танлов ташкилотчисининг банк реквизитлари: АТ “Халк банк” Бухоро филиали, ҳ/р: 20208000600251607001, МФО 00116, СИТР 302668377. 

Танлов ҳужжатлари ва қўшимча маълумотлар олиш мумкин бўлган манзил: Бухоро вилояти,Бухоро шаҳар, Мустакиллик кўчаси 10-уй.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99893) 9606900
или написав им письмо