9398 компаний - 141372 товаров и услуг
    
2014йил 11 июнь куни булиб утадиган очик танлов савдоларига ер участкаларидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи такрорий танлов савдосига қўйилмоқда
от 7 700 000 сум / шт.
+998 показать номер
+(99893) 960-69-00
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

Барча талабгорларни очик танловларга таклиф этамиз!!!

1. Автобекат ва савдо дукони қуриш учун Бухоро вилояти, Бухоро тумани Мустакилик М.Ф.Й, Буюк ипак йўли шох кўчаси ҳудудидан ўтувчи М-37 рақамли “Самарканд-Бухоро-Туркманбоши” автомобил йўлининг йўналиши бўйича чап томони 241 км.нинг ПК 177+43 дан 1 дона, 100 кв.м. ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг минимал қиймати – 7700 000 сўм.

 

2. Автобекат ва савдо дукони қуриш учун Бухоро вилояти, Бухоро тумани Ойбек М.Ф.Й, Буюк ипак йўли шох кўчаси ҳудудидан ўтувчи М-37 рақамли “Самарканд-Бухоро-Туркманбоши” автомобил йўлининг йўналиши бўйича ўн томони 241 км.нинг ПК 178 дан 1 дона, 100 кв.м. ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг минимал қиймати – 7700 000 сўм.

 

Мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми Бухоро туман архитектура бўлими томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи асосида белгиланади. Шаҳарсозлик топшириғи нусхаси талабгорларга танлов ҳужжатлари билан бирга тақдим этилади. Мажбуриятларни бажариш танлов ғолиби танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисида шартнома тузилган кундан бошлаб 1 ой муддатда амалга оширилиши лозим.

 

Танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш билдиришнома матбуотда эълон қилинган кундан бошланади ва 2014 йил 10 июн куни соат 12.00 да тўхтатилади.

 

Талабгорлар танловда иштирок этиш учун буюртманома берилишидан олдин ер участкасига бўлган ҳуқуқ минимал қийматининг 100 фоизи миқдоридаги закалатни закалат келишувига асосан танлов ташкилотчисининг мазкур билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

 

Танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Бухоро туман хокимлиги биносида 2014 йил 11 июн куни соат 12.00 да очилади, 2014 йил 11 июн куни соат 17.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади. Комиссия томонидан танлов таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор танлов ғолиби деб топилади.

 

Юқоридаги ер участкаларининг доимий фойдаланиш хуқуқи 2014 йил 11 июндаги танловда сотилмаган тақдирда, унинг такрорий танлов савдоси 2014 йилнинг 25 июн куни соат 12.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

 

Такрорий танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш 2014 йил 24 июн соат 12.00 да тўхтатилади.

 

Такрорий танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Бухоро туман хокимлиги биносида 2014 йил 25 июн куни соат 12.00 да очилади, 2014 йил 25 феврал куни соат 17.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби Аниқланади.

 

 

Танловда қатнашиш истагида бўлган талабгорлар танлов ташкилотчисидан  танлов ҳужжатларини энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги ҳақ эвазига олади.

 

Талабгорлар танловда иштирок этиш учун танлов ташкилотчисига буюртма хат билан бирга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

 

- юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда унинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

 

- жисмоний шахслар – паспорт нусхаси (якка тадбиркор сифатида фаолият юритаётган жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси), танловда ваколатли вакил қатнашганда ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

 

- танлов ташкилотчисининг банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха;

 

- танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиб, муҳрланган конвертларга жойлаштирилган икки нусхадаги танлов таклифлари.

 

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси, агар талабгор юридик шахс бўлса унинг муҳри ва ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 

Танлов ҳужжатлари олиш учун тўловлар ва закалат пулини тўлаш учун танлов ташкилотчисининг банк реквизитлари: АТ “Халк банк” Бухоро филиали, ҳ/р: 20208000600251607001, МФО 00116, СИТР 302668377. 

Танлов ҳужжатлари ва қўшимча маълумотлар олиш мумкин бўлган манзил: Бухоро вилояти,Бухоро шаҳар, Мустакиллик кўчаси 10-уй (4-кават).

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99893) 9606900
или написав им письмо