Toggle navigation
ДОБАВИТЬ КОМПАНИЮ БЕСПЛАТНО - ЗАРЕГИСТРИРУЙТЕСЬ
(99871) 150 67 76

2015 йил 09 февраль куни булиб утадиган танлов савдосига ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи танловга қўйилмоқда

артикул: s7875

от 948 976 сум / шт.

актуальность предложения:
последнее изменение 09.02.2015
Дополнительная информация не указана.

 BUXORO GLOBAL REALTOR” МЧЖ

 очиқ танловга таклиф этади!

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 147-сонли қарори ва Бухоро вилоят Бухоро шахар хокимининг 2014 йил 12 февралдаги 141-сонли ва 2014 йил 24 февралдаги 248-сонли қарорларига асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга қуйидаги ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи танловга қўйилмоқда:

 1. Кўп қаватли турар-жой биноси қуриш учун Бухоро вилояти, Бухоро шахар А.Сомий кўчаси ёқасида жойлашган 1 дона, 1120,0 кв.м. ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи. Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг минимал қиймати - 948 976 сўм.

 2.Бухоро шахар Когон шоссеси ёқасида Махала фуқаролар йиғини қуриш учун 100,0 кв.метрдан иборат 1та, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси қуриш учун 500,0 кв.метрдан иборат 1та ҳамда спорт майдончаси қуриш учун 825,0 кв.метрдан иборат 1та жами 1425,0 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқитанловга қўйилмоқда.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг минимал қиймати – 1 059 588 сўм.

 Мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми Бухоро шахар архитектура бўлими томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи асосида белгиланади. Шаҳарсозлик топшириғи нусхаси талабгорларга танлов ҳужжатлари билан бирга тақдим этилади. Мажбуриятларни бажариш танлов ғолиби танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисида шартнома тузилган кундан бошлаб 12 ой муддатда амалга оширилиши лозим.

 Танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш билдиришнома матбуотда эълон қилинган кундан бошланади ва 2015 йил 06 февраль куни соат 18.00 да тўхтатилади.Талабгорлар танловда иштирок этиш учун буюртманома берилишидан олдин ер участкасига бўлган ҳуқуқ минимал қийматининг 10 фоизи миқдоридаги закалатни закалат келишувига асосан танлов ташкилотчисининг мазкур билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.Танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Бухоро шахар биносида 2015 йил 09 февраль куни соат 11.00 да очилади, 2015 йил 09 февраль куни соат 15.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади. Комиссия томонидан танлов таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор танлов ғолиби деб топилади.

 Юқоридаги ер участкаларининг доимий фойдаланиш хуқуқи 2015 йил 09 февралдаги танловда сотилмаган тақдирда, унинг такрорий танлов савдоси 2015 йил 16 февраль куни соат 11.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

 Такрорий танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш бир кун олдин тўхтатилади.Такрорий танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Бухоро шахар хокимлиги биносида 2015 йил 16 февраль куни соат 11.00 да очилади, 2015 йил 16 февраль куни соат 15.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади.

 Ер участкаларига бўлган чекланган (мажбуриятлар олинган) ҳуқуқлар мавжуд эмас.

 Танловда қатнашиш истагида бўлган талабгорлар танлов ташкилотчисидан  танлов ҳужжатларини энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги ҳақ эвазига олади.

 Талабгорлар танловда иштирок этиш учун танлов ташкилотчисига буюртма хат билан бирга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

 - юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда унинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

 - жисмоний шахслар – паспорт нусхаси (якка тадбиркор сифатида фаолият юритаётган жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси), танловда ваколатли вакил қатнашганда ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

 - танлов ташкилотчисининг банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха;

 - танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиб, муҳрланган конвертларга жойлаштирилган икки нусхадаги танлов таклифлари.

 Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси, агар талабгор юридик шахс бўлса унинг муҳри ва ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 Танлов ҳужжатлари олиш учун тўловлар ва закалат пулини тўлаш учун танлов ташкилотчисининг банк реквизитлари: АТ “Халк банк” Бухоро филиали, ҳ/р: 20208000600251607001, МФО 00116, СИТР 302668377. 

 Танлов ташкилотчиси – “BUXORO GLOBAL REALTOR” МЧЖ Бухоро вилоят филиали. Танлов ташкилотчисининг манзили: Бухоро вилояти Бухоро шаҳар  Мустақиллик кўчаси 10-уй. Тел/факс: (+99893) 960-69-00 электрон почта: Лицензия № RL 0171.

Название компании : Buxara Global Realtor
Адрес сайта : bgr.gl.uz
Адрес : Узбекистан, , Бухоро шахар Хамза кучаси 1-уй
Рейтинг :
Контактное лицо : Rustam Hikmatov
Телефоны : + 998 ( показать номер )
Сообщите, что вы нашли предложение на GLOTR.UZ
+(99893) 960-69-00

Похожие товары

Ваши пожелание по покупкам? Что Вы бы хотели еще покупать на GLOTR.UZ?