Toggle navigation
ДОБАВИТЬ КОМПАНИЮ БЕСПЛАТНО - ЗАРЕГИСТРИРУЙТЕСЬ
(99871) 150 67 76

2014 йил 11 ноябрь куни булиб утадиган танлов савдосига ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи танловга қўйилмоқда

артикул: s8128

от 46 920 сум / шт.

актуальность предложения:
последнее изменение 11.11.2014
Дополнительная информация не указана.

 

Buxoro Global Realtor” МЧЖ Бухоро вилоят филиалибарча тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, кичик бизнес вакиллари ҳамда ҳусусий тадбиркорларни очиқ танлов савдоларига таклиф этади!

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 147-сонли қарори ва Бухоро вилоят, Жондор тумани хокимининг 2014 йил 07 сентябрдаги 759-сонли қарорига асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга Бухоро вилояти, Жондор туман, Зарафшон ҚФЙ Тобагар ахоли пункти ҳудудидан қуйидаги ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи танловга қўйилмоқда:

 

1. Савдо ва маиший хизмат курсатиш биноси қуриш учун ажратилган 2 та 100,0 кв.метрдан иборат ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи. Хар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг минимал қиймати –41 334,00 сўмдан;.

 

2. Савдо ва маиший хизмат курсатиш биноси қуриш учун ажратилган 3 та 60,0 кв.метрдан иборат ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи. Хар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг минимал қиймати –24 800,40 сўмдан;

 

3. Савдо ва маиший хизмат курсатиш биноси қуриш учун ажратилан 3 та, 50,0 кв.метрдан иборат ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи. Хар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг минимал қиймати –20 667,00 сўмдан;

 

4. Савдо ва маиший хизмат курсатиш биноси қуриш учун ажратилган 3 та, 40,0 кв.метрдан иборат ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи. Хар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг минимал қиймати –16 533,60 сўмдан.

 

Мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми Жондор тумани архитектура бўлими томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи асосида белгиланади. Шаҳарсозлик топшириғи нусхаси талабгорларга танлов ҳужжатлари билан бирга тақдим этилади.

 

Талабгорлардан буюртманомаларни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 10-00 дан 16-00 гача (13-00 дан 14-00 гача тушлик) қабул қилинади ва 2014 йил 27 октябр куни соат 18.00 да тўхтатилади.

 

Талабгорларнинг конвертлари Жондор туман ҳокимлиги биносида 2014 йил 28 октябр куни соат 11.00 да очилади, 2014 йил 28 октябр куни соат 14.00 да мазкур ҳокимлик биносида таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор ғолиб деб топилади.

 

Юқоридаги ер участкасининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи 2014 йил 28 октябрдаги танловда сотилмаган тақдирда, такрорий танлов савдоси 2014 йил 04- хамда 11 ноябр кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

 

Такрорий танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш бир куни олдин соат 18.00 да тўхтатилади.

 

Такрорий танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Жондор туман ҳокимлиги биносида 2014 йил 04,11 ноябр кунлари соат 11.00 да очилади ва соат 14.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади.

 

Талабгорлар танлов хужжатларини олиш ва ер участкасига бўлган хуқуқнинг бошланғич бахосининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини ДТ “Халк банк” Бухоро филиали, ҳ/р: 20208000600251607001, МФО 00116, СИТР 302668377. х/р га тўлашлари шарт.

 

Талабгорлар танлов ҳужжатларини энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги ҳақ эвазига олади.

 

Талабгорлар буюртманома билан бирга қуйидаги хужжатларни икки нусхада тақдим этади:

 

-юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома; -жисмоний шахслар – паспорт нусхаси (якка тадбиркор сифатида фаолият юритаётган жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси), ваколатли вакил қатнашган тақдирда шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома; -танлов ташкилотчисига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха; -танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиб, муҳрланган конвертларга жойлаштирилган икки нусхадаги танлов таклифлари.

 

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси, агар талабгор юридик шахс бўлса унинг муҳри ва ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 

Танлов ҳужжатларини олиш учун савдо ташкилотчисининг манзили: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, Мустаккил кўчаси 10-уй.

 

тел: (+99893) 960-69-00, Факс (+99865 221 54 43) www.bgr.gl.uz.    Лицензия RL 0171.

 

Название компании : Buxara Global Realtor
Адрес сайта : bgr.gl.uz
Адрес : Узбекистан, , Бухоро шахар Хамза кучаси 1-уй
Рейтинг :
Контактное лицо : Rustam Hikmatov
Телефоны : + 998 ( показать номер )
Сообщите, что вы нашли предложение на GLOTR.UZ
+(99893) 960-69-00

Похожие товары

Ваши пожелание по покупкам? Что Вы бы хотели еще покупать на GLOTR.UZ?