9283 компаний - 140267 товаров и услуг
    
2014 йил 11 ноябрь куни булиб утадиган танлов савдосига ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи танловга қўйилмоқда
2014 йил 11 ноябрь куни булиб утадиган танлов савдосига ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи танловга қўйилмоқда
от 141 216 сум / шт.
+998 показать номер
+(99893) 960-69-00
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 

BUXORO GLOBAL REALTOR” МЧЖ

 

очиқ танловга таклиф этади!

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 147-сонли қарори ва Бухоро вилоят, Бухоро шахар хокимининг 2013 йил 04 октябрдаги 1481қ-сонли қарорига асосан тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун юридик ва жисмоний шахсларга Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шахобчаси қуриш учун Бухоро вилояти, Бухоро шахар А.Сомий кўчаси ёқасида жойлашган 5 дона, 200,0 кв.метрдан ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи танловга қўйилмоқда:

 

Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг хар бирининг минимал қиймати - 141 216 сўмдан.

 

Мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми Бухоро шахар архитектура бўлими томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи асосида белгиланади. Шаҳарсозлик топшириғи нусхаси талабгорларга танлов ҳужжатлари билан бирга тақдим этилади. Мажбуриятларни бажариш танлов ғолиби танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисида шартнома тузилган кундан бошлаб 12 ой муддатда амалга оширилиши лозим.

 

Танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб, расмий иш кунлари (байрам ва дам олиш кунларидан ташкари) соат 10:00дан 16:00гача (тушлик вакти 13:00дан 14:00гача) кабул килинади ва 2014 йил 10 ноябр куни соат 18.00 да тўхтатилади.

 

Талабгорлар танловда иштирок этиш учун буюртманома берилишидан олдин ер участкасига бўлган ҳуқуқ минимал қийматининг 10 фоизи миқдоридаги закалатни закалат келишувига асосан танлов ташкилотчисининг мазкур билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

 

Танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Бухоро шахар биносида 2014 йил 11 ноябр куни соат 11.00 да очилади, 2014 йил 11 ноябр куни соат 15.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади. Комиссия томонидан танлов таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор танлов ғолиби деб топилади.

 

Юқоридаги ер участкаларининг доимий фойдаланиш хуқуқи 2014 йил 11 ноябрдаги танловда сотилмаган тақдирда, унинг такрорий танлов савдоси 2014 йилнинг 18 ноябр  куни соат 12.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.

 

Такрорий танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш 2014 йил 17 ноябр соат 18.00 да тўхтатилади.

 

Такрорий танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Бухоро шахар хокимлиги биносида 2014 йил 18 ноябр куни соат 11.00 да очилади, 2014 йил 18 ноябр куни соат 15.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади.

 

Ер участкаларига бўлган чекланган (мажбуриятлар олинган) ҳуқуқлар мавжуд эмас.

 

Танлов ташкилотчиси–“BUXORO GLOBAL REALTOR” МЧЖ. Манзили: Бухоро шаҳар, Мустақиллик кўчаси 10-уй. Тел: (+99893) 960-69-00, факс: (0365) 221-54-43. электрон почта:  Лицензия № RL 0171.

 

Танловда қатнашиш истагида бўлган талабгорлар танлов ташкилотчисидан  танлов ҳужжатларини энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги ҳақ эвазига олади.

 

Талабгорлар танловда иштирок этиш учун танлов ташкилотчисига буюртма хат билан бирга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

 

- юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда унинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

 

- жисмоний шахслар – паспорт нусхаси (якка тадбиркор сифатида фаолият юритаётган жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси), танловда ваколатли вакил қатнашганда ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

 

- танлов ташкилотчисининг банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха;

 

- танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиб, муҳрланган конвертларга жойлаштирилган икки нусхадаги танлов таклифлари.

 

Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси, агар талабгор юридик шахс бўлса унинг муҳри ва ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 

Танлов ҳужжатлари олиш учун тўловлар ва закалат пулини тўлаш учун танлов ташкилотчисининг банк реквизитлари: АТ “Халк банк” Бухоро филиали, ҳ/р: 20208000600251607001, МФО 00116, СИТР 302668377. 

 

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99893) 9606900
или написав им письмо