Toggle navigation
ДОБАВИТЬ КОМПАНИЮ БЕСПЛАТНО - ЗАРЕГИСТРИРУЙТЕСЬ
(99871) 150 67 76

«Buxoro Global Realtor» МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади

артикул: s8835

486 720 сум / шт.

актуальность предложения:
последнее изменение 05.02.2015
Дополнительная информация не указана.

 «Buxoro Global Realtor» масъулияти чекланган жамияти бошланғич баҳоси босқичма босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади!

 

         Аукцион савдосига Ўзбекистон Республикасининг хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш Давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармасининг 2014 йил 24октябрдаги 45а-сонли хамда 2014 йил 12 сентябрдаги 33а-сонли буйрукларига асосан якка тартибда уй-жой қуриш учун мўлжалланган куйидаги ер майдонларини мерос қилиб қолдириш шарти билан умурбод эгалик қилиш ҳуқуқлари такроран қўйилмоқда.

        1.Жондор тумани Мустакиллик КФЙ Жўйсафед ахоли пункти худудидан якка тартибдаги уй-жой куриш учун мўлжаллаган 400,0 кв.метрдан иборат 2 та (1,2-сонли) ер майдони.Хар бир ер майдонига булган хукукнинг бошлангич бахоси 486 720 сўмдан.

      2. Жондор тумани Лоло КФЙ Юкори Лукмон ахоли пункти худудидан якка тартибдаги уй-жой куриш учун мўлжаллаган 400,0 кв.метрдан иборат 3 та (4,9,12-сонли) ер майдони.Хар бир ер майдонига булган хукукнинг бошлангич бахоси 486720 сўмдан.

                                                                        Талабгорлар диққатига!

       Аукцион ғолиби савдо ўтган кундан бошлаб 20 кун муддат ичида ерга бўлган ҳуқуқни тасарруф қилиш бўйича олди-сотди шартномасини тузиши хамда олди-сотди шартномасига асосан мулк учун тўловларни амалга ошириш юклатилади.

        Аукцион савдоларида иштирок этиш истагидаги талабгорлардан савдоларда иштирок этиш учун белгиланган шаклдаги буюртманомалар аукцион ташкилотчиси томонидан расмий иш кунлари соат 09-00 дан 16-00 гача (13-00 дан 14-00 гача тушлик) Бухоро шаҳри, Мустакиллик кўчаси 10-уй манзили бўйича аукцион хабарномаси эълон қилинган кундан бошлаб қабул қилинади. Буюртманомаларни қабул қилиш охирги муддати 2015 йил 05 февраль куни соат 18-00 да тўхтатилади.

     Аукцион савдоларида иштирок этиш истагида бўлган талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат пули тўғрисидаги келишув шартномасига асосан мулкнинг бошланғич баҳосининг 15 фоизи миқдоридаги закалат пулларини тўлашлари хамда жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, низом нусхаси, вакил иштирок этганда ишончнома тақдим этилиши сўралади.

     Аукцион савдолари 2015 йил 06 февраль куни соат 12:00 да Бухоро шахар Мустакиллик кучаси 10-уй, 4 каватнинг савдолар майдончасида бўлиб ўтади.

   Мазкур ер участкалари 2015 йил 06 февраль куни ўтказиладиган очиқ аукцион савдосида сотилмаган тақдирда ер майдонларининг такрорий аукцион савдолари 2015 йил 13, 20, 27 февраль ва 06 март кунлари соат 12:00 да ўтказилишини олдиндан маълум қиламиз.Такрорий савдо учун буюртманомаларни қабул килиш аукцион савдосидан бир кун олдин соат 18:00 да тўхтатилади.

     Аукцион савдоларига қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси билан тузиладиган закалат келишувга асосан мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорида закалат пулини савдо кунига қадар «Buxoro Global Realtor» масъулияти чекланган жамиятининг АТБ “Халк банк” Бухоро филиали, ҳ/р: 20208000600251607001, МФО 00116, СТИР 302668377.

     Кўшимча маълумотлар билан танишиш ва Буюртманомаларни қабул қилиш манзил: Мустаккил кўчаси 10-уй. тел: (+99893) 960-69-00, Факс (+99865 221 54 43) www.bgr.gl.uz.    Лицензия RL 0171.

Название компании : Buxara Global Realtor
Адрес сайта : bgr.gl.uz
Адрес : Узбекистан, , Бухоро шахар Хамза кучаси 1-уй
Рейтинг :
Контактное лицо : Rustam Hikmatov
Телефоны : + 998 ( показать номер )
Сообщите, что вы нашли предложение на GLOTR.UZ
+(99893) 960-69-00

Похожие товары

Ваши пожелание по покупкам? Что Вы бы хотели еще покупать на GLOTR.UZ?