9145 компаний - 138608 товаров и услуг
    
«Buxoro Global Realtor» МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади
«Buxoro Global Realtor» МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади
49 741 000 сум / шт.
+998 показать номер
+(99893) 960-69-00
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 

 

Диққат! Диққат! Диққат!

Барча юридик ва жисмоний шахслар,

 

шу жумладан чет эл инвесторлари диққатига!

 

Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Бухоро вилоят ҳудудий бошқармасининг 2014йил 24 сентябрдаги №39а-сонли буйругига асосан “Buxoro Global Realtor” МЧЖ бошланғич нарх босқичма босқич ошиб бориши тартибида ўтказиладиган очиқ аукцион савдоларига таклиф этади.

 

Аукцион савдоларига қуйидаги давлат активлари қўйилади:

 

Бухоро вилоят Ромитан туман хокимлиги балансидаги “Тиббий курик поликлиникаси”нинг бино иншоотлар биноси.

 

Аукционга қўйилган давлат активининг тавсифи:

- ер участкасининг умумий майдони 212,5 м2, бино ва иншоотларнинг умумий майдони: 212.5 м2;

Бошланғич нархи: 49 741 000 (Кирк туккиз миллион етти юз кирк бир минг) сўм.

 

Балансда сақловчи: Бухоро вилоят Ромитан туман хокимлиги

 

Фаолият ихтисоси: Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида таъқиқланмаган тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш.

 

Савдо ташкилотчиси: “Buxoro Global Realtor” МЧЖ (Бухоро шаҳри, Мустакиллик кўчаси 10-уй,
www.bgr.gl.uz Тел: (+99893) 960-69-00, ДТ “Халк Банк” Бухоро вилоят Амалиёт булими
ҳ/р: 20208000600251607001, СТИР: 302668377, МФО: 00116.

 

Аукцион савдоси 2014 йил 12 ноябр куни соат 11:00 да ўтказилади.Аукцион савдоси шу куни  бўлиб ўтмаган тақдирда, такрорий савдолар 2014 йил 19, 26 ноябр хамда 3 декабр кунлари соат 11:00да бўлиб ўтади.Аукцион савдолари натижалари эълон қилинган санадан бошлаб 20 кундан кечикмай олди-сотди шартномаси тузилади.Талабгорлар давлат активи бошланғич нархининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда олдиндан закалат пулини тўлашлари лозим:Аукционда қатнашишга буюртманома қабул қилиш билдиришнома эълон қилинган санадан бошланади ва билдиришномада кўрсатилган аукцион савдоси ўтказиладиган куни савдо бошланишидан уч соат олдин тамом бўлади.Аукционда қатнашиш учун савдо ташкилотчисига талабгор ёки унинг вакили аукцион тўғрисидаги эълонда белгиланган муддатларда шахсан ёки почта бўйича қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда аукционга қатнашишга буюртманомани икки нусхадан тақдим этади:

 

Юридик шахслар учун - Давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси, шунингдек тўлиқ ваколатли вакилнинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, унинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

 

Жисмоний шахслар учун - паспортнинг нусхаси, тўлиқ ваколатли вакил танловда қатнашган тақдирда, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган, тўлиқ ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ишончнома;

 

Аукцион тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқлайдиган тўлов ҳужжатининг нусхаси;

 

Мурожаат учун манзил: Бухоро шаҳри, Мустақиллик кўчаси, 10-уй.Маълумот учун телефонлар: (8365) 221-54-43, 960-69-00Факс: (8365) 221-54-43Интернет тармоғидаги веб-сайт: www.gki.uz,www.gkitorg.uz, www.buxgkk.uz.

 

Ҳурматли тадбиркорлар ва ишбилармонлар! Савдоларни ўтказиш жараёнида қонун билан қўриқланадиган ҳуқуқларингиз бузилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг (8-371) 259-21-37 рақамли Ишонч телефонига зудлик билан хабар беришингиз сўралади!

 

Савдоларга марҳамат қилинг!

 

 

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99893) 9606900
или написав им письмо