8723 компаний - 134723 товаров и услуг
    
2015 йил 06 феврал куни булиб утадиган танлов савдосига ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи танловга қўйилмоқда
2015 йил 06 феврал куни булиб утадиган танлов савдосига ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи танловга қўйилмоқда
от 82 668 сум / шт.
+998 показать номер
+(99893) 960-69-00
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 Buxoro Global Realtor” МЧЖ Бухоро вилоят филиалибарча тадбиркорлик субъектларини, шу жумладан, кичик бизнес вакиллари ҳамда ҳусусий тадбиркорларни очиқ танлов савдоларига таклиф этади!

  Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 147-сонли қарори ва Бухоро вилоят, Жондор тумани хокимининг 2014 йил 20 ноябрдаги №905, №906-сонли 2014 йил 13 декабрдаги №974-сонли, 15 декабрдаги №981 ва №982-сонли хамда 25 декабрдаги №1024-сонли карорлари асосан юридик ва жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун қуйидаги ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи танлов савдоларига қўйилмоқда:

 1.Бухоро вилояти Жондор туман Кароли КФЙ Бурибоги ахоли пункти худудидан «Минифутбол майдончаси» қуриш учун ажратилган 1500,0 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 620 010 сўм.

 2.Бухоро вилояти Жондор туман Лоло КФЙ Лоло ахоли пункти худудидан «Савдо ва маиший хизмат курсатиш биноси» қуриш учун ажратилган 320,0 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 132 268.80 сўм.

 3.Бухоро вилояти Жондор туман Мустакиллик кишлок фукаролар йигини худудидан «Охак ишлаб чикариш цехи биноси» қуриш учун ажратилган 10 000,0 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 4 133 400 сўм.

 4.Бухоро вилояти Жондор туман Мустакиллик КФЙ худудидан утувчи 4Р48 автомобил йулининг 370-400 км.нинг чап томони, 370-900км.нинг унг томони хамда 372-050 км.нинг унг томонидан «Автобекат ва савдо дукони бинолари» қуриш учун ажратилган хар бири 40,0 кв.метрдан иборат 3 (уч)та ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи. Хар бир ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 16533.60 сўмдан.

 5.Бухоро вилояти Жондор туман Лоло КФЙ Лукмон ахоли пункти худудидан «Савдо ва маиший хизмат курсатиш биноси» қуриш учун ажратилган 200,0 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 82 668 сўм.

 6.Бухоро вилояти Жондор туман Мустакиллик КФЙ Поччойи ахоли пункти худудидан

6.1.«Туй маросимларини утказиш мажмуаси» қуриш учун ажратилган 2500,0 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 1 033 350 сўм; 6.2.«Савдо ва маиший хизмат курсатиш биноси» қуриш учун ажратилган 240,0 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 99 201.60 сўм; 6.3.«Тикувчилик цехи биноси» қуриш учун ажратилган 250,0 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 103 335 сўм; 6.4.«Акфа цехи биноси» қуриш учун ажратилган 210,0 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 86 801.40 сўм.

 Талабгорлардан буюртманомаларни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб расмий иш кунлари соат 09-00 дан 16-00 гача (13-00 дан 14-00 гача тушлик) қабул қилинади ва 2015 йил 05 февраль куни соат 18.00 да тўхтатилади.Талабгорларнинг конвертлари Жондор туман ҳокимлиги биносида 2015 йил 06 феврал куни соат 11.00 да очилади, 2015 йил 06 феврал куни соат 14.00 да мазкур ҳокимлик биносида таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор ғолиб деб топилади.Юқоридаги ер участкасининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи 2015 йил 06 февралдаги танловда сотилмаган тақдирда, такрорий танлов савдоси 2015 йил 13,20,27 феврал кунлари соат 11.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.Такрорий танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш бир куни олдин соат 18.00 да тўхтатилади.Такрорий танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Жондор туман ҳокимлиги биносида 2015 йил 13,20,27 феврал кунлари соат 11.00 да очилади ва соат 14.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади.

 Талабгорлар танлов ҳужжатларини энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги ҳақ эвазига олади.Талабгорлар буюртманома билан бирга қуйидаги хужжатларни икки нусхада тақдим этади:-юридик шахслар – давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси ва белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;-жисмоний шахслар – паспорт нусхаси (якка тадбиркор сифатида фаолият юритаётган жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси), ваколатли вакил қатнашган тақдирда шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси, белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома; -танлов ташкилотчисига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха;-танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиб, муҳрланган конвертларга жойлаштирилган икки нусхадаги танлов таклифлари.Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси, агар талабгор юридик шахс бўлса унинг муҳри ва ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 Талабгорлар танлов хужжатларини олиш ва ер участкасига бўлган хуқуқнинг бошланғич бахосининг 10 фоиздан кам бўлмаган миқдордаги закалат пулини ДТ “Халк банк” Бухоро филиали, ҳ/р: 20208000600251607001, МФО 00116, СИТР 302668377. х/р га тўлашлари шарт

Танлов ҳужжатларини олиш учун савдо ташкилотчисининг манзили: Бухоро вилояти, Бухоро шаҳар, Мустаккил кўчаси 10-уй.тел:(+99893) 960-69-00, Факс (+99865 221 54 43) www.bgr.gl.uz.    Лицензия RL 0171.

 

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99893) 9606900
или написав им письмо