9658 компаний - 146854 товаров и услуг
    
2014 йил 26 январь куни булиб утадиган танлов савдосига ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи танловга қўйилмоқда
2014 йил 26 январь куни булиб утадиган танлов савдосига ер участкаларининг доимий фойдаланиш ҳуқуқи танловга қўйилмоқда
      арт: s9048
129 636 сум / шт.
+998 показать номер
+(99893) 960-69-00
  • Описание товара
  • Дополнительно
  • Контакты

 BUXORO GLOBAL REALTOR” МЧЖ

 очиқ танловга таклиф этади!

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 25 майдаги 147-сонли қарори ва Бухоро шахар хокимининг 2014 йил 20 ноябрдаги №1729-сонли, 2014 йил 26 ноябрдаги №1765 хамда 2014йил 24 ноябрдаги №1743-сонли қарорларига асосан юридик ва жисмоний шахслар тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун куйидаги ер участкаларининг доимий фойдаланиш хуқуқлари танлов савдоларига қўйилмоқда:

1.Бухоро шахар М.Каримов кўчаси худудидан «Савдо ва маиший хизмат курсатиш шахобчаси биноси» қуриш учун ажратилган 217,4 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 206 752 сўм.

2.Бухоро шахар Саноатчилар кўчаси худудидан «Пластмасса чикиндиларини кайта ишлаб чикариш учун тайёрлаш цехи» (Драбилка) қуриш учун ажратилган 1500,0 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 1 270 935 сўм.

3.Бухоро шахар Жубор кўчаси ёкасидан «Савдо ва маиший хизмат курсатиш шахобчаси биноси» қуриш учун ажратилган  153 кв.метрдан иборат ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи.Ер участкасига бўлган ҳуқуқнинг бошлангич қиймати – 129 636 сўм.

 Мажбуриятларнинг бошланғич ҳажми Бухоро шахар архитектура бўлими томонидан тайёрланган шаҳарсозлик топшириғи асосида белгиланади. Шаҳарсозлик топшириғи нусхаси талабгорларга танлов ҳужжатлари билан бирга тақдим этилади. Мажбуриятларни бажариш танлов ғолиби танлов мажбуриятларини бажариш тўғрисида шартнома тузилган кундан бошлаб 12 ой муддатда амалга оширилиши лозим.

 Танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни матбуотда эълон қилинган кундан бошлаб, расмий иш кунлари (байрам ва дам олиш кунларидан ташкари) соат 10:00дан 16:00гача (тушлик вакти 13:00дан 14:00гача) кабул килинади ва 2015 йил 23 январь куни соат 18.00 да тўхтатилади.Танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Бухоро шахар хокимлиги биносида 2015 йил 26 январь куни соат 11.00 да очилади, 2015 йил 26 январь куни соат 15.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади.Комиссия томонидан танлов таклифи энг яхши деб эътироф этилган талабгор танлов ғолиби деб топилади.

 Юқоридаги ер участкасининг доимий фойдаланиш хуқуқи 2015 йил 26 январдаги танловда сотилмаган тақдирда, унинг такрорий танлов савдоси 2015 йилнинг 03 феврал куни соат 12.00 да бўлиб ўтишини олдиндан маълум қиламиз.Такрорий танловда иштирок этиш учун талабгорлардан буюртманомаларни қабул қилиш 2015 йил 02 февраль соат 18.00 да тўхтатилади.Такрорий танлов қатнашчиларининг таклифлари қайд этилган конвертлар Бухоро шахар хокимлиги биносида 2015 йил 03 февраль куни соат 11.00 да очилади, 2015 йил 03 февраль куни соат 15.00 да мазкур ҳокимлик биносида танлов ғолиби аниқланади.

 Ер участкаларига бўлган чекланган (мажбуриятлар олинган) ҳуқуқлар мавжуд эмас.

 Танловда қатнашиш истагида бўлган талабгорлар танлов ташкилотчисидан танлов ҳужжатларини энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдоридаги ҳақ эвазига олади.

 Талабгорлар танловда иштирок этиш учун танлов ташкилотчисига буюртма хат билан бирга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган буюртманомани икки нусхада тақдим этади:

 - юридик шахслар–давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси, шунингдек ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси илова қилинган ҳолда унинг танловда қатнашиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

 - жисмоний шахслар– паспорт нусхаси (якка тадбиркор сифатида фаолият юритаётган жисмоний шахслар давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси), танловда ваколатли вакил қатнашганда ваколатли вакилнинг шахсини тасдиқлайдиган ҳужжатнинг нусхаси илова қилинган ҳолда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома;

 - танлов ташкилотчисининг банк ҳисоб рақамига закалат тўланганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжатидан нусха;

 - танлов ҳужжатлари талабларига мувофиқ тузилиб, муҳрланган конвертларга жойлаштирилган икки нусхадаги танлов таклифлари.

 Тақдим этилган ҳужжатларнинг барча варақлари талабгорнинг имзоси, агар талабгор юридик шахс бўлса унинг муҳри ва ваколатли шахснинг имзоси билан тасдиқланган бўлиши керак.

 Танлов ташкилотчиси–“BUXORO GLOBAL REALTOR” МЧЖ. Манзили: Бухоро шаҳар, Мустақиллик кўчаси 10-уй. Тел: (+99893) 960-69-00, факс: (0365) 221-54-43. Лицензия № RL 0171.

 Талабгорлар танловда иштирок этиш учун буюртманома берилишидан олдин ер участкасига бўлган ҳуқуқ минимал қийматининг 10 фоизи миқдоридаги закалатни закалат келишувига асосан танлов ташкилотчисининг мазкур билдиришномада кўрсатилган куйидаги банк ҳисоб рақамига тўлашлари шарт.

 ДТ “Халк банк” Бухоро филиали, ҳ/р: 20208000600251607001, МФО 00116, СИТР 302668377.

Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефону
Цену на товар Вы можете уточнить у поставщика по телефонам
+(99893) 9606900
или написав им письмо