Qidiruv natijasi(0) Barcha mahsulotlar
    Kategoriyalar
      ГИДРОСЕРА АГРО
      ГИДРОСЕРА АГРО
      ГИДРОСЕРА АГРО
      ГИДРОСЕРА АГРО
      ГИДРОСЕРА АГРО
      ГИДРОСЕРА АГРО
      ГИДРОСЕРА АГРО
      ГИДРОСЕРА АГРО
      ГИДРОСЕРА АГРО
      ГИДРОСЕРА АГРО
      ГИДРОСЕРА АГРО
      ГИДРОСЕРА АГРО

      ГИДРОСЕРА АГРО

      Sotuvda mavjud Kod: P-0719678
      120 000 so'm / litr
      Ulgurji narxlar

      Tavsifi

      ГидроСера концентрацияланган эритмадаги кальций полисульфиди (95%)дан иборат. Илдизни қўшимча озиқлантиришга хизмат қилади, ўсимликларнинг ўсишини тартибга солади ҳамда фунгицид ва аккарицид хоссаларга эга бўлиб, ўсимликларнинг касалликлар ва зараркунандаларга чидамлилигини оширади.

      Дори воситасини қўллаш натижасида ўсимликларда нооқсил азотнинг олтингугурт билан боғланиши ҳисобига протеин миқдори сезиларли равишда кўпаяди. Шунингдек, у ёғли кислоталарнинг ажралмас қисми бўлиб, ГидроСеранинг ёғли экинларда қўлланилиши кўпроқ миқдорда мой олиш имконини беради.

      ГидроСера ўсимликларда нитратларни зарарсизлантиради ва уларни оқсилга айлантиради, оғир металларни боғлайди ва зарарсизлантиради, тупроқнинг рН даражасини тартибга солади.

      Дори воситасини ўсимликларнинг деярли барча турларида қўллаш мумкин: донлилар, сабзавотлар, мевалар, реза мевалар (крижовникдан ташқари), гуллар, манзарали дарахтлар шулар жумласидандир. Узум етиштиришда айниқса самарали. Шунингдек, ГидроСера барча донли экинларнинг уруғларини дорилашда муваффақиятли қўлланилади. Ўсимликларга ишлов беришда дори воситасининг сувли (ишчи) эритмасидан фойдаланилади. Дори воситасининг ишчи эритмадаги максимал концентрацияси бор-йўғи 2%ни ташкил этади. Концентрация ўсимликларнинг турига боғлиқ ва айрим турлар учун 0.5% (0.5л/100л)ни ташкил қилади, холос. ГидроСера бошқа ўғитлар билан бирга қўлланилиши мумкин, бунда ушбу дори воситаси мазкур ўғитларнинг ўсимликлар томонидан сўрилишига кўмаклашади, шу тариқа уларнинг сарфини ҳамда сотиб олиш харажатларини икки мартадан кўпроқ қисқартиради. Дори воситаси экологик нуқтаи назардан хавфсиз бўлиб, заҳарли ҳисобланмайди. Еврокомиссия қарори билан кальций полисульфиди Евроиттифоқ ҳудудида экологик қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат этилган.

      Дори воситамиз олтингугуртнинг 20 нм нанозаррачалари манбаси ҳисобланади ва, ўсимликнинг юзасига келиб тушгач, улар ўсимлик юзасида бир текисда тақсимланади, заррачаларнинг кичик ўлчами энг кичик ғовакчаларга кириб бориш ҳамда уларда ўрнашиш имконини беради (расмга қаранг). Заруратга қараб ўсимлик нанозаррачаларни ўзига сингдиради, айни пайтда ўғит сувда эрувчанлиги сабабли аммоний сульфат каби олтингугурт асосидаги минерал ўғитлардан фойдаланиш ҳам тупроққа, ҳам ўсимликларга илдизга хос бўлмаган ишлов бериш имкониятини яратади. Қуриш асносида аммоний сульфат кристаллари ўсимлик юзасидан тушиб ёки ёмғирда ювилиб кетиши мумкин, бундай ҳолларда аммоний сульфатни қўллаш ҳар доим ҳам самарали бўлмайди.

      Barchasini ko'rish

      Izohlar

      Izoh qoldirish

      Ushbu mahsulotga hali izoh qoldirilmagan

      O'xshash mahsulotlari

      ГИДРОСЕРА АГРО

      Sotuvda mavjud Kod: P-0719678
      120 000 so'm / litr
      Ulgurji narxlar
      Banner m1 Banner m1
      O'xshash mahsulotlari
      Avval ko'rilganlar
      Barchasini ko'rish
      Zanjabil siropi Sotuvda mavjud
      139 000 so'm
      DS-7616NXI-K1 Sotuvda mavjud
      1 228 534.3 so'm
      LED displey Sotuvda mavjud
      4 500 000 so'mdan
      Ограждение №2 Sotuvda mavjud
      250 000 so'mdan