Результаты поиска(0) Все товары
    Категории
      Кафедра иностранных языков Нукусского пединститута
      • Ташкент, Юнусабадский район
        П.Сейитова
      О нас

      Факультетлараро чет тиллари кафедрасида халқимизга чет тиллари бўйича билим берувчи малакаларни тайёрлаб бериш зарурлигини ҳисобга олиб, унинг натижаси, келажаги ҳақида эзгу ният билан иш бошлаган дастлабки илм қалдирғочларининг бири Ж.А.Алламуратовдир. Ж.А.Алламуратов  Тошкент давлат педагогик институтини тамомлаган П.Қурбаназаров, А.П.Рогач, М.О.Димент, И.В.Шухмина, Д.Ж.Лебель каби бир қанча ҳамкасбларини йиғиб 1954 йили педагогик институтининг чет тиллари кафедрасининг яратилишига асос солган эди. 1990 кафедрада олтита ўқитувчи булиб, П.Қурбаназаров кафедра мудири этиб белгиланди. Кафедрада бир қанча тажрибали мураббийлар Т.Досанов, Т.Ерманов, С.Я.Вырва, А.Н.Рублёва ва З.Ж.Урумбаевалар иш олиб борган.  1992-1994 ўқув йилларида кафедра мудири К.Оразбаев, 1994-1997 ўқув йилларида П.Қурбаназаров, 1997-1999 ўқув йилларида Қ.Қиясова, 1999-2004 ўқув йилларида Б.Шаниязов,  2004-2009 ўқув йилларида Х.Джуманазарова, 2009-2010 йилларида ф.ф.н. Н. Хамидов, 2010-2013 йилларида Д.Бердимуратов, 2013-2014-йилларида  Ж. Сейтжановлар бошқарди.  2014-йилдан бошлаб кафедрани п.ф.н. А.Тажиева бошқариб келмоқда.         Кафедра ёш,  ғайратли ва фаол кадрлар билан тўлдирилиб, ҳозирги кунда 28 профессор-ўқитувчи талабаларга билим сирларини ўргатиб келмоқда. Кафедрада илмий-тадқиқот ишларини  йўлга қўйишни яхшилаш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Қафедрада 1 та фан номзоди, 6 катта ўқитувчи, 21 ассистент бор. Кафедра ўқитувчилари мақолалари Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлимининг «Хабаршы» журнали ва НДПИ  «Илим ҳәм жәмийет» журналларида ва бошқа тупламларда чоп этилмоқда. Кафедра аъзолари Х.Джуманазарова, А.Наршабаева, А.Қиясова, А.Борашева, Г.Кенжебаева, У.Ходжаниязова, З.Елмуратова, Г.Есбергенова, Г.Жумамуратова, Г.Боранбаеваларнинг бошчилигида ўқув–методик қўлланмалар босмадан чиқди. Кафедрада ҳозирги вақтда институтнинг барча соҳа талабаларига чет тили бўйича (немис ва инглис) амалий машғулотлар олиб борилади. Шунингдек, кафедра аъзолари томонидан аудитория ишларидан ташқари инглиз ва немис тиллари бўйича диспутлар, инглиз адабиёти машҳур вакилларининг туғилган кунларига бағишланган дастурлар ўтказилади. Кафедрада инглиз-немис тилларини қўшимча ўрганиш учун талабалар тугараклари ташкил қилинган. Тўгарак ишлари белгиланган иш режа бўйича иш олиб бормоқда. Институт  иқтидорли талабаларига инглиз ва немис тиллари бўйича қўшимча дарслар ўтказилмоқда. Кафедра  республикадаги бир неча олий ўқув  юртлари бўлган ЎзДЖТУ, СамДЧТИ, ҚДУ, ТАТУ билан илмий-тадқиқот ва ўқув-методик алоқада. Кафедра ўқитувчилари белгиланган режа бўйича ҳар хил семинар тренингларида қатнашиб, ўз малакаларини ошириб келмоқда. 2017-йил 14-декабрь куни КДУ да APTIS тест синовлари бўлиб ўтди. APTIS тест натижаси бўйича Факультетлараро чет тиллари кафедрасидан Г.Кенжебаева, С.Курбаниязова, Г.Джумамуратова, З.Елмуратовалар APTIS (В2)даражасига, Н.Нуратдинова ва А.Елмуратовалар APTIS (С1) даражаси сертификатларига эга бўлди. 2015-2017-йилларда кафедрамиздан 16 ўқитувчи УзДЖТУ қошидаги малака ошириш ва қайта таёрлаш курсида малакасини ошириб келди. 6 ўқитувчи инглиз тилини ўргатиш бўйича тренерлик сертификатига эга (А.Тажиева, Х.Жуманазарова, Қ.Қалимбетова, С.Курбаниязова, Г.Сейтова,  А.Наршабаева). Кафедранинг 5 ўқитувчиси: А.Тажиева, С.Курбаниязова, У.Ходжаниязова, Г. Бекбергенова, З.Елмуратовалар ДТМ тест синовларидан ўтиб 15% қўшимча иш хақи алмоқда.   Кафедра мудири А.Тажиева Олий ва Урта махсус таълим вазирлиги ва Британия Кенгаши билан биргаликта “ESP Reform Project” (“Инглиз тилини мутахассисларга мослаштириб ўкитиш”) проектининг Корақалпоқстон республикасидаги координаторы.   Ушбу проектнинг 1-босқичи буйича ишлар якунига етган. Проектнинг 2-босқичига 2018-йилдан кафедра ассистент-ўқитувчилари Г.Кенжебаева, А.Борашева, У.Ходжаниязовалар жалб этилган. Проект натийжасида мутахассислиги чет тили емас таълим йуналишларида инглиз тилини ўқитиш методикасы,  намунавий дастурлари, ўқув адабиятлари, дарс режалари ишлаб чикилади, ўқув жараёни янги услубда олиб борилиш йулга куйилади. Барча бакалавр йуналишларининг 2 мутахассислик фанларини инглиз тилида утишга таёрлаш учун институтнинг 15 кафедрасидан 28 педагог-ходимларга факультетлараро чет тиллари кафедраси тренерлари Г. Кенжебаева ҳәм Г. Джумамуратовалар  2017 йил 5-август күнги 521Д/1  буйриги асосида ўқув курсыларида дарслар бериб келмокда.  

      Еще

      Другие товары продавца

      Об этой компании пока нет отзывов.

      Продавец

      Кафедра иностранных языков Нукусского пединститута Ташкент, Юнусабадский район