«URSA» компаниясининг дистрибьютори бўлган бизнинг компания URSA SECO A – намдан ҳимоялаш имкониятига эга бўлган буғ ўтказадиган ва шамолдан ҳимоялайдиган материални таклиф этади. Материал иссиқлик ўтказмайдиган қобиқ ва қурилиш конструкцияси элементларини шамол ва ҳаво намлигидан ҳимоялаш учун қўлланилади. Мембрана иссиқлик изоляциясидаги буғ чиқиб кетишига шароит яратади. Мембрана деворга ташқари томондан иссиқлик изоляциясига зич қилиб монтаж қилинади. Материалдан қиялик бурчаги 35 ˚дан кам бўлмаган нишаб томларда фойдаланиш мумкин. Нишаб том конструкциясига ўрнатилганда, иккита вентиляция туйнуги қолдирилади.
Техник тавсифи
Оғирлиги, гр/м2: 100±10%
Буғ ўтказувчанлиги, г/м2 (24 соат) ≥ 3300
Сув ўтказувчанлигииши, сув устунининг мм ≥ 230
Ҳажми
Материалнинг рулондаги майдони 60 кв/м.
Узунлиги 40 м.
Кенглиги 1,5 м.
Қўллаш соҳаси
Ташқаридан мотаж қилинади:
- каркаси бўйлаб сайдинг усулида пардозланган, ташқаридан иситиладиган деворлар;
- девор ва пардеворларнинг каркаси;
- олд томони осма ветиляцияли деворлар;
- чердаклар;
- ертўлалар.
© 2012 - 2024 glotr.uz. Все права защищены