БОЯРЫШНИК МАГНИЙ ВА КАЛИЙ БИЛАН, 80 таблетка
Фаол модда: бояричник гуллари ва барглари экстракти, магний аспарагинати, калий аспарагинати.
Таъсир: юрaк мушакларини мустаҳкамлаш, қон босими ва юрак ритмини нормал ҳолатда сақлаш.
Ҳар куни бизнинг юрагимиз улкан юкламаларни қабул қилади ва бу юкламалар доимо унинг кучи билан тенг келавермайди. Юрак-қон томир касалликларидан ўлим статистикаси ёшариб бормоқда. Юрагингизни мустаҳкамлаш ва унинг чидамлилигини ошириш учун, «Эвалар» компаниясининг калий ва магний қўшилган Бояричнигини танланг. Унда бояричник таъсири "юрaк витаминлари" — калий ва магний билан кучайтирилган. Бундай комплекс юракни кучлироқ ва чидамлироқ қилади ва юрак мушаклари фаолиятини нормал ҳолатда сақлашга ёрдам беради.
Ингредиентлар қандай ишлайди?
Бояричник (гуллари ва барглари) ўз таркибидаги биологик фаол моддалар, масалан, оксикорин кислоталари, флавоноидлар, гликозидлар, дубилловчи моддалар, сапонинлар ва бошқа моддалар туфайли юракни мустаҳкамлаш ва озиқлантиришга ёрдам беради. Бояричник таркибидаги барча моддалар юрак ритмини нормал ҳолатда сақлашга ёрдам беради.
Калий ва магний — инсон тана ҳужайраларининг нормал ҳаёти учун зарур бўлган микроэлементлардир. Улар юрак-қон томир тизими фаолиятида катта аҳамиятга эга. Ҳаёт давомида калий ва магнийнинг етишмаслиги ёки йўқотилиши билан боғлиқ вазиятлар, ёки бу элементларга бўлган эҳтиёж ошиши мумкин: кучли юклама, стресс ва бошқалар. Калий ва магний етишмаслигида юрак мушаклари табиий фаолияти бузилади, унга қон орқали кислород ва озиқ моддаларини олиш қийинлашади. Шунинг учун калий ва магнийнинг организмдаги танқислигини тўлдириш зарур. Биз истеъмол қиладиган озиқ-овқат маҳсулотлари ушбу микроэлементларнинг кичик миқдорини ўз ичига олади. Шунинг учун калий ва магнийни истеъмол қилишдан ташқари, юракни озиқлантириш ва мустаҳкамлаш учун қўшимча калий ва магний препаратларини қабул қилиш керак.
Қўллаш усули ва дозаси:
Катталар ва 14 ёшдан катта болаларга — 1-2 таблеткадан кунига 2 марта овқатланиш вақтида қабул қилинади. Қабул қилиш давомийлиги — камида 20 кун. 10 кунлик танаффус билан доимий қўллаш мумкин.
Қарши кўрсатмалар:
Компонентларга индивидуал чидамсизлик, ҳомиладорлик, эмизиш. Қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш тавсия этилади.
Терминал Uzcard
Наличные оплата
Терминал Humo
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.