«Бахтиёр оила»
Ушбу китоб Ислом динининг оилавий муносабатларга оид аҳкомларининг кенг ва батафсил шарҳи бўлиб, мусулмон киши оилавий ҳаётга оид билиши лозим бўлган барча масалаларни ўз ичига олади. Китобда инсонга икки дунё саодати йўлини кўрсатиб берган Ислом динининг бахтли, саодатли оила қуриш, эр-хотиннинг ҳуқуқлари, бурч ва мажбуриятлари, ота-онага, қайнота-қайнонага муносабат, келин ва куёв танлаш, ақийқа, фарзанд тарбияси, силаи раҳм, талоқ, идда ва шу каби кўплаб долзарб мавзулардаги таълимотлари орқали бугунги кунда қатор муаммолар муҳокама қилинади, оятлар, ҳадислар ҳамда салаф солиҳларнинг ҳаёти мисолида мусулмоннинг бахтли оилавий ҳаёт дастури кўрсатиб берилади.
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Нашриёт: «Hilol-Nashr» нашриёт-матбааси
Сана: 2022 йил (2012, 2013, 2014, 2015, 2016, 2017, 2018, 2019, 2020, 2021)
Ҳажми: 528 бет
ISBN: 978-9943-6463-6-0
Ўлчами: 60×90 1/16
Муқоваси: қаттиқ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил 17 ноябрдаги 03-07/7017-сонли хулосаси асосида чоп этилган
© 2012 - 2025 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.