Техник характеристикаси
■ Тавсифи: цистернали уч ўқли рамасиз ярим тиркама, ёрқин рангли нефть маҳсулотларини (бензин, дизель ёнилғиси) ташиш ва вақтинча сақлаш учун мўлжалланган
■ Ёнилғининг максимал оғирлиги: 34400 кг
■ Юксиз вазни: 9600±2% кг
■ Максимал тўла вазни: 44000 кг
■ Цистерна ҳажми: 40000 л / 40 куб.м
■ Цистерна: цистерна материали - пўлат, цистерна кесими доирасимон, рамасиз конструкция
■ Бўлмалар сони: 4 бўлмали (10 / 10 / 9 / 11 куб.м)
■ Жиҳозлари: технологик жавон, қуйиш-тошиш бўғизлари, ҳаво киритиш-чиқариш клапанлари, сатҳ датчиклари, тубдаги клапанлар, шарсимон ёпқичли жўмраклар, суюқлик ўтказиш қувурлари, ерга уланадиган симли ғалтак, босимли-сўрувчи эгилувчан қувур, эгилувчан қувурлар учун ғилофлар, орқадаги нарвон, йиғиладиган тутқичли юқориги йўлак, қуйиш бўғизларининг идиш бутун узунлиги бўйича ҳимоя тўсиқлари, қум ва кигиз учун сандиқлар, ўт ўчиргич 2 дона, сув идишчаси, жиҳозлар учун жавон, электр жиҳозлари 24В
■ Насоси тури ва юритмаси: насоссиз
■ Цистернани тўлдириш: юқоридаги қопқоқли юклаш туйниклари орқали қуйиш
■ Цистернани бўшатиш: қуйи клапанлар орқали гравитацион тўкиш
■ Ўқлараро масофаси: 5840+1300+1300 мм
■ Габарит ўлчамлари (УхКхБ): 11180х2530х3815 мм
■ Шкворень диаметри: 50 мм (2 дюйм)
■ Эгарнинг ердан баландлиги: 1150÷1250 мм
■ Эгарга тушадиган оғирлик: 15000 кг
■ Ўқлари ва осмаси: Trax / 3х11000 кг, пневматик осма
■ Тормоз тизими: пневматик юритмали, ABS, ғилдирак тормозлари барабанли
■ Шиналари: 385/65R22.5 камерасиз, 20PR, 6+1 шт.
■ Етказиб берувчи техник тараққиёт туфайли ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.