Yandex
Katalog
Qidiruv natijasi(0) Barcha mahsulotlar
    Kategoriyalar
      Qidiruv natijasi(0) Barcha mahsulotlar
        Kategoriyalar
          Глицин Форте Эвалар
          Глицин Форте Эвалар

          Глицин Форте Эвалар, таб. №20

          Sotuvda mavjud Kod: P-0912681
          22 814.4 so'm / dona
          Ulgurji narxlar
          Tavsifi

          ГЛИЦИН ФОРТЕ ЭВАЛАР®

          Озиқ-овқатга биологик фаол қўшимча

          В1, В6, В12 витаминлари билан кучайтирилган

           

          Замонавий киши ҳаёти жўшқин, мазмунга бой, шу билан бирга ақлий ва ҳиссий зўриқишлар билан тўлиб-тошган. Иш, ўқиш, имтиҳонларга тайёргарлик, бўлажак конференция, масъулиятли учрашув – асаб зўриқиши ва ақлий чарчоқлик, ухлаш ва бўшашиш имконияти йўқлиги каби ҳолатларни қўзғатувчи сабаблар рўйхатининг бир қисми бўлиб, бу оқибатда асаб тизими имкониятларини йўққа чиқаради.

          Бутун дунёда асаб тизимининг функционал ҳолатини бир маромда сақлаш учун дори воситаси ҳисобланмаган, организмга юқори руҳий-эмоционал зўриқишларни енгиб ўтишда ёрдам берадиган глициндан кенг фойдаланилади.

          Глицин таъсири мия учун мўлжалланган В1, В6, В12 витаминлари билан кучайтирилган бўлиб, бу асаб тизимига самарали таъсир кўрсатади, стрессга қарши курашишга ёрдам беради.

          Битта таблеткада глицин ва В гуруҳи витаминларининг бирга қўлланиши, айниқса, юқори ақлий ва руҳий-эмоционал зўриқишларда мияга жуда кераклидир.

          “Глицин Форте Эвалар”нинг кунига бор-йўғи 2 та таблеткаси қуйидагиларга:

          • ақлий иш қобилиятини оширишга;

          • асаб ва ақлий зўриқишларни камайтиришга;

          • уйқуни яхшилашга ёрдам беради.

          “Глицин Форте Эвалар” таблеткалари қўлланишда қулай: улар организмда осон тарқалади, бу тез самарага эришиш учун ёрдам беради.

          Биологик фаол таркибий моддалар ва уларнинг хоссалари тўғрисида маълумотлар

          “Глицин Форте Эвалар” 2 та таблеткаси таркибида қуйидаги моддалар мавжуд: глицин – энг камида 600 мг, В1 витамини – энг кўпи билан 5 мг, В6 витамини – энг кўпи билан 6 мг, В12 витамини – энг кўпи билан 9 мкг.

          Аминокислота глицин одам организмида ишлаб чиқарилади, бироқ глицинга қўшимча эҳтиёж шунда ифодаланадики, одам тезроқ чарчайди, бажарилаётган вазифага диққатини жамлай олмайди, асабийлашиб боради. Глицин марказий асаб тизимида ҳимоявий тормозланиш жараёнларини меъёрлаштиради ва фаоллаштиради, руҳий-эмоционал зўриқишни камайтиришга, ақлий иш қобилиятини оширишга ёрдам беради.

          В1 витамини – асаб тизими соғломлигини, ақлий иш қобилиятини бир маромда сақлаш, билиш фаоллигини ва фикрлаш фаолиятини оптималлаштириш учун керакли таркибий модда ҳисобланади. В1 витамини нерв тўқимаси метаболизмини яхшилашга ёрдам беради.

          В6 витамини бош миянинг меъёрий ишлашига ёрдам беради, В12 витаминини сингдириш учун керакли. В6 витамини танқислиги асабийлашиш ёки сусайиб қолиш ва серуйқуликда намоён бўлади.

          В12 витамини нерв тўқимаси тузилишининг табиий янгиланишига, асабийлашиш даражасини пасайтиришга, диққат-эътибор ва хотира концентрацияларини яхшилашга ёрдам беради.

          Мияда хотира ва ўрганиш билан боғлиқ жараёнлар юз беришида бевосита қатнашадиган ацетилхолин маҳсули – нейромедиатор жараёнларида иштирок қилади. В12 витаминининг озиқ-овқат билан бирга етарлича келиб тушмаслиги нерв тўқимасининг меъёрий тузилишини бузиши мумкин.

          Қўлланиш бўйича тавсиялар: катталарга 2 марта 1 тадан таблетка. Таблеткани оғизда тўлиқ сингиб кетгунгача ушлаб туриш керак. Қабул қилиш давомийлиги – энг камида 1 ой. Зарур ҳолларда, 10 кунлик танаффусдан кейин қабул қилишни такрорлаш мумкин.

          Варақа-илова матни Ихтиёрий сертификация билан тасдиқланган.

          “Эвалар” компаниясининг маҳсулотлари тўғрисидаги рангли реклама буклетлари ҳар бешинчи партиянинг истеъмолчилар идиши ичига солиб қўйилади.

           

          Эвалар

          “Эвалар” ЁАЖ фармацевтика компанияси – табиий дори воситалари ишлаб чиқарувчи ва биологик фаол қўшимча ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланади.

          Миллионлаб россияликлар ишонч билдирган сифат! GMP – сифат кафолати.

           

           

          Barchasini ko'rish
          Izohlar
          Izoh qoldirish

          Ushbu mahsulotga hali izoh qoldirilmagan

          Глицин Форте Эвалар, таб. №20
          Sotuvda mavjud Kod: P-0912681
          22 814.4 so'm / dona
          Ulgurji narxlar
          Sotuvchi
          4.37
          SAYA HEALTH TRADE Toshkent shahri, Mirzo Ulug`bek tumani
          Проверено

          Mazkur sotuvchi haqidagi ma'lumot Soliq.uz tizimi orqali tekshirildi va ishonchli deb tasdiqlandi

          Batafsil
          Kompaniya izohlar
          Barchasini ko'rish
          To'lov usullari
          Batafsil
          • UzCard terminal
          • Naqd
          • HUMO terminal
          • Naqd
          • Pul o'tkazish
          • Korporativ karta
          • UzCard terminal
          • HUMO terminal
          Yana
          Yetkazib berish usullari
          Batafsil
          • Standart yetkazib berish
          • Tezkor yetkazib berish
          Yana
          Glotr-b Glotr-b m1