Асосий таъсир қилувчи моддалар Chlorella vulgaris яшил сув ўтларининг тирик хужайралари. Шунингдек таркибида (A, B1, B2, B5, B6, B9, B12, D, E, K, PP) витаминлар тўплами, макро- ва микроэлементлар (Ca, N, P, Mg, K, Cu, Fe, S, Zn, Co, Mn, Zr, Rb, I ва бошқа элементлар), ўсиш ва ривожланиш регуляторлари, фитопатоген микрофлорани йўқ қилувчи табиий антибиотик хлореллин мавжуд. Қишлоқ хўжалиги ўсимликларининг совуққа ва қурғоқчиликка қарши курашиш хусусиятларини кучайтиради; Табиий антибиотик ѐрдамида, ўсимликларнинг замбуруғ касалликлари билан касалланишини камайтиради; Қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини оширади ва маҳсулот сифатини яхшилайди; Тупроқнинг намлигини сақлаш хусусиятини оширади; Сувга бўлган талабни 10% ва ундан кўпроқ фоизга камайтиради; Ўсимликларни ва тупроқни озиқлантириб, витамин, микро- ва макроэлементлар билан бойитади. Қўлланиш усули «HLOROPLANT» биопрепарати ўсимлик баргига пуркаш йўли билан ишлов бериб қўлланилади. Сарфлаш меъѐри 2,5 л/га. Препарат 200-300 литр сув билан аралаштирилади, кейин пуркаш йўли билан ўсимликларга ишлов берилади. Ўсимликлар вегетацион ўсиш даврида 3 маротаба пуркаш йўли билан ишлов бериш лозим. Меъёрий сарфлаш хажми Биопрепарат меъѐрий сарфлаш хажми – 2,5 л/га (2,5 л + 200-300 л сув). Қайси ўсимликларга қўллаш мумкин: Ғўза Донли ўсимликлар Сабзавот ўсимликлар Картошка Полиз экинлари Мевали дарахтлар Узум Донакли мевалар Дуккакли ўсимликлар
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.