Кадрлар ишини юритиш бўйича амалий тренинглар
Описание
- Кадрларга оид бўлган норматив ҳужжатлар уларни тузиш ишлаб чиқиш тренинглари ;
- Кадрларга оид бўлган ҳужжатларни белгиланган тартибда амалиётда юритиш тренинглари ;
- Меҳнатга оид муносабатларни тартибга солиш ва амалиётга татбиқ этиш тренинглари;
- Ходим ва иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бўйича маълумотлар ва реал вазиятларда қилиниши лозим ишлар бўйича машғулотлар;
-Махсус дастурларнинг кадрлар бўлимига оид қисмларини тўлдириш ва ишлатиш (1С, меҳнат уз ва бошқа дастурлар)
- Олган билимлари билан ишлаб чиқаришда фойдаланиш бўйича кўрсатмалар.
Курс қуйидагилар учун фойдали бўлишига ишонамиз:
-ишлаб келаётган ва янги иш бошлаган кадрлар хизматлари ходимлари;
-кадрлар ишини юритувчи бухгалтерлар;
Курс давомлилиги: 40 астрономик соат + имтиҳон.
Уқиш кунлари ва вақти: гуруҳ йиғилишига боғлиқ.
Биз сизга реал ва керакли асосларни ўргата олишимизга ишонамиз. Uzbekia жамоаси аъзолари 2014 йилдан бери бизнеснинг турли йўналишларида фаолият олиб боришмоқда. Биз биринчилардан бўлиб бундан 7 йил олдин тенгдош-тенгдошга деган ғояни Ўзбек бизнес бозорига олиб кирганмиз. Жамоамиз аъзолари нуфузли танловларда биринчиликларни қўлга киритган. Барча мутахассисларимиз ўз йўналишларида дунёнинг нуфузли олий таълим муассасаларида таълим олишган. Жамоа таркибида 16 ёдан 30 ёшгача бўлган ёш ҳуқуқшунослар, ёш бухгалтерлар, ёш ахборот хавфсизлиги мутахассислари, ёш дастурчилар, ёш иқтисодчилар , ёш блогерлар, маркетологлар, сео оптимизаторлари, ходимларни ривожлантириш менежерлари ва бошқа бугунги кунда долзарб касб эгалари бирлашган. Жамоа ўз ишининг мутахассислари билан ривожланиб бормоқда.
Тренинг машғулотларини ташкиллаштирувчи ва ўтказувчи - "NATIONAL ART OF UZBEKIA" масъулияти чекланган жамияти.
Гувохнома- 848913- 20.05.2020 берилган.
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.