Кредиторлик қарзлари:
Мол етказиб берувчи ва пудратчилардан қарз;
Тўланадиган векселлар;
Иш ҳақи бўйича қарзлар;
Бюджет олдидаги қарзлар;
Олинган аванслар;
Бошқа кредиторлик қарзлари.
Корхонанинг тўловга қобилиятлилигини ва молиявий барқарорлигини сақлаш мақсадида кредиторлик қарзларини бошқаришда қуйидагиларга эътибор қаратилади:
1. Узоқ муддатли кредитлар бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар самарадорлигини олдиндан баҳолаш;
2. Кредиторлик қарзлари ва дебиторлик қарзларининг миқдор ва вақт жиҳатдан бир-бирига ўзаро мувофиқлигини таъминлаш;
3. Кредиторлик қарзларини ўз вақтида қоплаш мақсадида тўлов календарларини ишлаб чиқиш;
4. Кредиторлик қарзларининг таъсир доирасидан келиб чиққан ҳолда сунъий равишда қарзларни юзага келтириш (масалан)
5. Шартномавий муносабатларни тўғри ташкил этиш (ой ёки чорак охирида маҳсулот сотиш бўйича дебиторлик қарзи шаклланиши навбатдаги ой ёки чорак бошида солиқ тўловлари бўйича кредиторлик қарзи шаклланишига сабаб бўлади)
Хизматларимиз бўйича тижорий таклифларни суранг. Сизга тақдим этишдан хурсанд бўламиз. Қўнғироқ қилинг барчаси тўғрисида батафсил маълумот тақдим этамиз.
Хизмат кўрсатувчи - "NATIONAL ART OF UZBEKIA" масъулияти чекланган жамияти.
Гувоҳнома- 848913- 20.05.2020 берилган.
Тел : +99 890 1239423
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.