Magner 125: Нақд пулни бошқариш ва қалбакиларидан ҳимояланиш учун идеал ечим
Magner 125 битта чўнтакли пул санагичи купюраларни валюта, номинал ва ҳақиқийлиги бўйича текшириш фунцциясига эга. Ушбу модель катта 3,5 дюймли рангли сенсорли дисплей ҳамда номиналлар, валюталар ва ҳақиқийлигини билдирувчи белгиларни тезда таниб олиш учун масъул бўлган кучли ва самарали процессор билан жиҳозланган. Жуда юқори тезликда - дақиқасига 1500 та банкнотани санай олади. Фойдаланувчилар қурилмани асосан тезлиги, ихчам ўлчамлари ва паст шовқини учун қадрлашади. Қурилма чекланган майдонда фойдаланиш учун идеал ва кичик ва ўрта чакана савдо корхоналари, шунингдек, офислар ва банк филиаллари учун идеал танлов бўлади.
Банкноталарни қайта санаш бўйича режимлар:
• МИКС: турли номиналдаги банкноталарни қайта санаш. • НОМИНАЛ: бир хил турдаги банкноталарни қайта санаш. • САНАШ: банкноталар сонини қайта санаш. • ЙИҒИШ: Бир нечта ўрамдаги банкноталарнинг саноқ бўйича жами натижалари. • ҚАДОҚЛАШ: белгиланган миқдорда банкноталарнинг ўрамларини шакллантириш.
Асосий хусусиятлари:
• юклаш патнисининг сиғими 600 та банкнота, қабул қилиш патниси эса - 200 дона; • валюталарни автоматик аниқлаш; • бир нечта валютани санаш; • санаш тезлиги – 1500 тагача, номинални аниқлаш бўйича санашда – 1200 тагача, серия рақамларини ўқиш бўйича эса – дақиқасига 1000 тагача; • ёпишган банкноталарни аниқлаш ҳисобига санашда юқори аниқлиги; • DUAL CIS (икки томонлама визуал ва УБ сенсорлар) ва қўшимча тарзда инфрақизил ва магнит сенсорли технологиядан фойдаланган ҳолда банкноталарни икки томонлама текшириш; • фойдаланувчи томонидан янги банкноталарни қўшиш жараёнининг соддалиги; • қайта санаш натижалари ва серия рақамларини компьютерга юклаш ёки чоп этиш; • 6 та валютани, шу жумладан ўзбек сўмини қўллаб-қувватлаш ва хотирани 20 тагача кенгайтириш имконияти мавжуд. 105 хил валюталарни таний олади. • рус ва инглиз тилларидаги меню.
Magner 125 бир вақтнинг ўзида турли номиналдаги аралашган банкноталарнинг санаш имкониятига эга, бу эса катта ҳажмдаги нақд пулларни тезда қайта ишлаш имконини беради. Қурилма автоматик равишда валюта ва номинални аниқлайди, сўнгра барча купюраларни санаб, экранда умумий миқдор ва сонини кўрсатади. Бу вақтни сезиларли даражада тежайди ва тўловларни қайта ишлашни тезлаштиради.
Банкнотларнинг ҳар икки томонидаги хавфсизлик белгиларини сканерлаш имконини берувчи илғор икки томонлама аниқлаш блоки қалбаки пуллардан кучли ҳимояни таъминлайди. Максимал аниқлик учун икки томонлама визуал тасвир сканери, икки томонлама ультрабинафша, инфрақизил ва магнит бўёқ ҳамда чизиқли сенсорлар қўлланилади. Magner 125 барча замонавий машина-ўқувчи белгилар билан текширишни таъминлайди, бу эса профессионал банк сараловчилари билан таққослаcа бўладиган назорат даражасини таъминлайди.
Ушбу қурилмага хизмат кўрсатишда осон, узоқ хизмат муддатига эга, шунингдек, нақд пулни қайта ишлашга ихтисослашмаган, лекин ҳисоб-китобларни юритиши зарур бўлган кичик ва ўрта бизнес учун ишончли ва тежамкор ечим ҳисобланади.
Банкнот саралагичлари ҳақида тез-тез сўраладиган саволлар:
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.