Ниқоб ўта қуруқ ва шикастланган сочларни ҳам интенсив равишда озиқлантириб, тиклайди ва биринчи қўлланилганиданоқ кўзга кўринадиган натижага эришилади. Маҳсулот таркибидаги табиий ши ва жожоба мойлари сочларни юмшатади ва озиқлантириб, ипакдек майин тус бағишлайди. Буғдой протеинлари соч таркибини ичидан тиклайди, авакадо экстракти эса унинг ҳаётий қувватини, ёрқинлигини ва эластиклигини тиклайди.
Банка 150 мл
Германияда ишлаб чиқарилган
Cure ниқоби - жонсиз, шикастланган сочларга интенсив парвариш ва биринчи ёрдам ҳисобланиб, унинг фаол моддалари сочларни тиклайди ва озиқлантиради, бош терисини даволайди.
AFG-System® сочларнинг структурасини тиклайди ва намлантиради.
Протеины пшеницы соч танасига чуқур кириб, структурасини фаол равишда яхшилайди.
Ши ва жожоба ёғлари сочларни озиқлантиради ва юмшатиб, ипакдек майин ва ёрқин кўриниш бағишлайди.
Авокадо экстракти сочларнинг ҳаётий қувватини, ёрқинлигини ва эластиклигини тиклайди.
Кимлар учун?
Таркиби: AQUA, CETYL ALCOHOL, CETRIMONIUM CHLORIDE, DISTEARYLDIMONIUM CHLORIDE, COCAMIDE MEA, HYDROLYZED WHEAT PROTEIN, SODIUM BENZOATE, SIMMONDSIA CHINENSIS OIL, HEXYLENE GLYCOL, FRUCTOSE*, GLUCOSE*, SUCROSE, UREA, DEXTRIN, ALANINE*, GLUTAMIC ACID*, ASPARTIC ACID*, HEXYL NICOTINATE, BUTYROSPERMUM PARKII BUTTER, PERSEA GRATISSIMA FRUIT EXTRACT, ARCTIUM LAPPA ROOT EXTRACT, PROPYLENE GLYCOL, POTASSIUM SORBATE, ALTHAEA OFFICINALIS ROOT EXTRACT, ALCOHOL, PHENOXYETHANOL, BENZOIC ACID, DEHYDROACETIC ACID, PARFUM (FRAGRANCE): BENZYL ALCOHOL, AMYL CINNAMAL, LINALOOL; CITRIC ACID.
* AFG-System®.
Фаол компонентлар
AFG-System — ҳар бир восита таркибига кирувчи аминокислоталар, фруктоза ва глюкозанинг эксклюзив комплекси. Сочларни тиклайди, уларни янада эластик ва бақувват қилади.
Буғдой протеинлари (HYDROLYZED WHEAT PROTEIN) кератин ҳосил бўлишига ёрдам беради, соч фолликуласини кучайтиради, антиоксидант таъсирга эга бўлиб, сочларнинг оқсил таркибини тўлдиради. Сочларнинг синиши ва ажралиб кетишининг олдини олади.
Жожоба ёғи (SIMMONDSIA CHINENSIS OIL) сочларни намлантиради ва унинг структурасини яхшилайди, соч фолликулаларининг нормал ишлашини тиклайди. Соч кўринишини сезиларли даражада яхшилайди.
Ши ёғи (BUTYROSPERMUM PARKII BUTTER) кутикула ёриқларини тўлдиради, унинг структурасини ва сочлар қувватини тиклайди. Тарашни осонлаштиради. Витаминлар ва ёғ кислоталарининг кўплиги туфайли балзамдаги ушбу қимматбаҳо мой сочларни мукаммал даражада тиклайди, озиқлантиради, намлантириб, ҳимоя қилади. Кимёвий шикастланган (бўяш, жингалаклаштириш, фиксация қилиш оқибатида) ва термо ишлов бериш натижасида мўрт бўлиб қолган, учлари ажралган ва заиф сочларни парваришлашда ажойиб ечим ҳисобланади.
Авокадо меваси экстракти (PERSEA GRATISSIMA FRUIT EXTRACT), янги терилган авакадолардан олинган бўлиб, унинг таркибида кўп миқдорда ёғлар, витаминлар, микроэлементлар, ўсимлик мумлари ва лецитин мавжуд. У нозик консистенцияга эга бўлиб, тўқималарга енгилгина кириб боради. Терининг ҳимоя механизмларини кучайтиради, эрта қариш жараёнини секинлаштиради.
1-усул: Янада яхши натижаларга эришиш учун ниқобни қуруқ сочларга суртинг. Уни 20-30 дақиқага қолдиринг. Илиқ сув билан ювиб, сўнг сочларингизни шампун билан чайиб ташланг.
2-усул: ювилган сочларга суртиб, бир текис тақсимланг. 5-10 дақиқага қолдириб, кейин яхшилаб ювиб ташланг.
Ниқобдан ҳафтада бир марта ёки заруриятига қараб қараб фойдаланинг.
Яхшироқ натижага эришиш учун соч турига мос келадиган Occuba шампуни ва кондиционеридан фойдаланинг
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.