Цемент асосидаги полимер ва қўшимча моддалар билан бойитилган тайёр қуруқ клей (аралашма). Фаянс ва керамик плиткалар, мармар ва гранит плиталар, шишадан мозаикалар ва ҳ.к.ни стяжка, бетон юзасига ёпиштириш учун ишлатилади. Ёпиқ ва очиқ жойларда, горизонтал ва вертикал юзаларда, бассейн, ҳаммом, сув резервуарлари ва бошқа нам жойларда қўлланилади. Ҳарорат ўзгариши ва музлаш клейнинг хусусиятларига таъсир қилмайди.
Техник хусусиятлар:
Сув билан аралаштириш: 2,7-3,5 литр 10 кг аралашма учун.
Ишлатиш вақти: 120-180 дақиқа.
Плитка ўлчамига қараб қўлланиш майдони: 4-5 кг/м2.
Асос билан мустаҳкамлик: 0,5 МПа.
Ишлаш муҳити ҳарорати: +5°С/+35°С.
Ўров:
Уч қатламли намга чидамли крафт халталарда: 25 кг.
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.