TA’RIFI:
MAHSULOT HAQIDA
MERSIN 70 WP Фунгицид
Касаллик патогенларига тўғридан-тўғри таъсир қилувчи ҳамда ўсимлик тўқималарига синггиб кирувчи текканда ва ичдан таъсир қилувчи фунгицид!
Таъсир этувчи моддаси: Тиофанат-метил 70 % Препарат шакли: намланувчи кукун. Хавфлилик даражаси: III - синфга оид кам заҳарли бирикма
Қўлланилиши:
Mersin 70% препаратининг таъсир доираси кенг бўлиб баҳорги ва кузги буғдойдаги ун шудринг, қанд лавлагидаги уншудринг ва церкоспороз, очиқ майдонлардаги бодрингнинг антракноз, фузариоз ва кулранг чириши, гилосдаги коккомикоз ва парша каби кўп қиррали касалликларга қисқа муддатда қаршилик кўрсатади. Ушбу препарат ўн тўрт кундан ортиқ давом этадиган узоқ муддатли ҳимоя таъсирига эга бўлиб, тизимли таъсири уни бутун ўсимлик бўйлаб тез тарқалишига имкон беради. Терапевтик ва профилактик хусусиятларни ўзида жамлаган ушбу фунгицид, касалликларни йўқ қилишдаги самараси билан ажралиб туради.
Афзалликлари:
- Иккитомонлама – ҳам юза қисмидан, ҳам ичидан таъсир кўрсатади.
- Кўплаб пестицидлар билан бирга қўлласа бўлади.
- Узоқ муддатли таъсирга эга – камида 14 кун.
- Дўл ва бошқа ноқулай об-ҳаво шароитларида зарар етган экинларни тезда қайта тиклашга ёрдам беради.
Таъсир этиш механизми:
Қўзиқоринларда, ўсимликларда ва бошқа биологик муҳитда модда карбендазимга айланади, шунинг учун тиофанат-метил ўз механизмида бензимидазолларга ўхшайди деб хисобланади.
KOMPANIYA HAQIDA:
“Ifoda Agro Kimyo Himoya” koʻp yillar davomida ekinlar va tuproqni muhofaza qilish sohasida kompleks va innovatsion yechimlarni taqdim etib kelmoqda. Kompaniyaning faoliyat doirasi o'g'itlarni ishlab chiqish va ishlab chiqarish va o'simliklarni kimyoviy himoya qilish vositalaridan foydalanishni axborot texnologiyalarini qo'llab-quvvatlashni o'z ichiga oladi. Mahsulotlarimiz fermerlarga mamlakatimizning istalgan hududida deyarli barcha ekinlar hosilini har tomonlama himoya qilish imkonini bermoqda. Ilmiy-tadqiqot laboratoriyamizda o'simlikchilik samaradorligini oshirish uchun eng yaxshi echimlarni ishlab chiqamiz. Ushbu laboratoriyada mahsulot namunalaridagi kimyoviy elementlarning tarkibi sinchiklab tahlil qilinib, uning belgilangan normaga muvofiqligi hamda moddalar va komponentlarning kimyoviy tarkibi aniqlanadi.
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.