Италияда ишлаб чиқарилган Nemox International компаниясининг музқаймоқ ишлаб чиқаргичларидан Gelato NXT1 L'Automatica музқаймоқ тайёрлаш ускунасидир, бу жуда ихчам ва тўлиқ автоматлаштирилган машинадир, у профессионал ошхоналарда ва уй шароитида сизнинг доимий ёрдамчингиз бўлади.
Музқаймоқни катталар ҳам болалар ҳам севиб исътемол қилишади. Уйингизда мазали ва янги тайёрланган десерт меҳмонларингизда ёқимли ва унутилмас тааъсуротлар қолдиради.
Музқаймоқ ишлаб чиқаргич замонавий ёрқин дизайнга эга ва гастрономик шоуни ташкил қилиш учун ишлатилиши мумкин, тўй ёки юбилейлар учун ажойиб совға бўлиши аниқ.
Gelato NXT1 L'Automatica аппаратида музқаймоқ тайёрлаш учун сиз ҳеч бир нарсани созлашингизга зарурат бўлмайди, машина сиз учун барча нарсани бажаради. Сиз фақат фаоллаштириш учун сенсор экранидаги тугмачани боссангиз бас.
Машинани назорат қилишга ёки ниманидир созлашга зарурат йўқ.
Gelato NXT1 L’Automatica 20/30 дақиқада (10 – 20 порция) 1 кг. (1,5 л.) музлатилган йогурт, сорбет музқаймоқ ишлаб чиқаради.
Жараён охирида ёки аралашма керакли мустаҳкамликка етишганда, дастурий таъминот билан ўрнатилган, машина автоматик равишда сақлаш режимига ўтади.
Зичликни бошқариш тугмачаси ёрдамида сиз бешта музлаш даражасидан бирини танлашингиз мумкин: сақлаш учун қулай ҳарорат танлаш энг юмшоқдан энг қаттиқгача.
Қўшимча 1,7 л. ҳажимдаги зангламайдиган пўлатдан ясалган идиш билан таъминланган.
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.