Таркибида ипак оқсиллари ва авакадо экстракти бўлган Occuba® коллагенли шампуни сочларни эҳтиёткорона ювади ва бош терисини соғломлаштиради, Сизга уй шароитида профессионал салон парваришининг натижасини беради.
Флакон 250 мл
Германияда ишлаб чиқарилган
Normal шампуни сочларни эҳтиёткорона тозалайди ва бош терисини соғломлаштиради. Фаол компонентлар сочларни парваришлайди ва структурасини тиклайди. Шампунни мунтазам равишда қўллаш сочларингизни сезиларли даражада кучли ва соғлом қилади.
AFG-System® аминокислота комплекси сочларни тиклайди ва намлантиради.
Ипак оқсиллари туфайли сочлар порлаб туради, ҳажм ва эгилувчанлигини оширади ва электрлашиши (антистатик) камаяди.
Aвакадо экстракти соч ва бош терисини намлайди ва озиқлантиради, терининг ҳимоя механизмларини кучайтиради, эрта қариш жараёнини секинлаштиради.
Кимлар учун?
AQUA, DISODIUM LAURETH SULFOSUCCINATE, SODIUM COCOAMPHOACETATE, POTASSIUM COCOYL HYDROLYZED COLLAGEN, GUAR HYDROXYPROPYLTRIMONIUM CHLORIDE, PANTHENOL, PROPYLENE GLYCOL, HEXYLENE GLYCOL, FRUCTOSE*, GLUCOSE*, SUCROSE, UREA, DEXTRIN, ALANINE*, GLUTAMIC ACID*, ASPARTIC ACID*, HEXYL NICOTINATE, PERSEA GRATISSIMA FRUIT EXTRACT, ALCOHOL, HYDROLYZED SILK, PHENOXYETHANOL, BENZOIC ACID, DEHYDROACETIC ACID, PARFUM (FRAGRANCE): BENZYL ALCOHOL, HEXYL CINNAMAL, LINALOOL, BUTHYLPHENYL METHYLPROPIONAL, CI 19140.
* AFG-System®.
Шампун таркиби
Фаол компонентлар
AFG-System® фруктоза ва глюкозанинг эксклюзив комплекси бўлиб, линиядаги ҳар бир воситанинг таркибий қисмига киритилган. Сочларни тиклайди, эластиклик ва майинлик бағишлайди.
PANTHENOL (пантенол) узоқ вақт давомида намловчи таъсир хусусиятига эга бўлиб, сувни сақлаб турувчи, юмшатувчи ва намловчи модда ҳисобланади. Шу билан бирга, намлантириш таъсири кумулятив бўлиб, бошқа пантенол воситаси қўлланилганида эффект кучаяди. Муҳим шундаки, ушбу компонент сочни фен билан қуритган тақдирда ҳам, сочлардаги намликни сақлаб туришга ёрдам беради.
PERSEA GRATISSIMA FRUIT EXTRACT (авакадо меваси экстракти) янги авакадо меваларидан олинади. Унинг таркибида кўп миқдорда ёғ, витамин, минерал, ўсимлик муми ва лецитин мавжуд. У керак консистенцияга ега бўлиб, тўқималарга яхши кириб боради. Терининг ҳимоя механизмларини кучайтиради, эрта қариш жараёнини секинлаштиради.
HYDROLYZED SILK (ипак оқсиллари) юмшоқ, аммо намликни ушлаб туриш қобилиятига эга бўлиб, намлагич сифатида қўлланганида терини ҳаддан ташқари қуриб кетишига олиб келмайди. Ипак оқсиллари оғирлаштирмасдан енгил ҳимоя плёнкасини ҳосил қилиб, соч ва терининг юзасига осонгина жойлашади. Сочларга порловчи тус, ҳажм ва эластиклик бағишлайди ва электрлашиш (антистатик) камаяди
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.