ОЛИДЖИМ чойи
Sotuvda mavjud Kod: P-1058262Tavsifi
ОЛИДЖИМ чойи
ОЛИДЖИМ чойи қондаги шакар даражасини нормал ҳолатда ушлаш ва ошқозон ости безининг соғлиғини қўллаб-қувватлаш учун мўлжалланган кўп қиррали комплекс таъсирга эга бўлган ўтларни ўз ичига олади.
ОЛИДЖИМ чойининг афзалликлари нимада?
- 100% табиий таркиб. Унга кирувчи ўтларнинг кўп қисми Алтайда йиғилади ёки Эвалар компаниясининг экологик тоза Алтай тоғ этакларида кимёвий воситалар ва пестицидларсиз етиштирилади.
- Олий микробиологик тозалик. Чой замонавий француз ускунасидаги “моментал буғ” усулида ишлов бериш орқали юқори даражадаги тозаликка эришади.
- Индивидуал қадоқ. ОЛИДЖИМ чойининг шифобахш хусусиятлари, нозик таъми ва аромати сақланиши учун ҳар бир фильтр-пакет кўп қатламли ҳимоя қопламасига жойланган.
Таркиби:
Галега ўти, бутак илдизи, янтоқ барги, элеутерококк илдизлари ва илдизпоёси, гречиха ўти, мевали брусника барги, лабазник экстракти, джимнема экстракти, “Қора смородина” ароматизатори.
Қўллаш тартиби:
1 фильтр-пакетга 200 мл қайноқ сув қуйинг, 5–10 дақиқа дамланг, сўнг фильтр-пакетни чиқариб олинг. Катталарга кундалик овқатланиш вақтида кунига 2 марта 1 стакандан қабул қилиш тавсия этилади. Қабул қилиш курси – 3 ой. Йил давомида қайта қабул қилиш мумкин.
Қўшимча маълумот:
- Галега – қон ва холестериндаги шакар миқдорини пасайтиради, туз-сув баланси ҳамда углевод ва ёғ алмашинувини нормаллаштиради.
- Бутак – таркибида кўп миқдорда инулин бўлиб, у организмда витамин ва минералларни яхши ўзлаштирилишини таъминлайди. Қондаги таркибни яхшилайди ва моддалар алмашинувини нормаллаштиради.
- Мята – яллиғланишга қарши, оғриқ қолдирувчи ва ҳазм қилишни яхшилайдиган хусусиятларга эга.
- Элеутерококк – инсулин ишлаб чиқарувчи аппаратни ҳимоя қилади ва қон шакар даражасини меъёрлаштиради.
- Гречиха – капиллярлар ҳолатига ижобий таъсир кўрсатувчи ва уларнинг мослашувчанлигини оширувчи рутинага бой.
- Брусника – яллиғланишга қарши ва сийдик ҳайдовчи хусусиятларга эга.
- Джимнема – ошқозон ости бези фаолиятини тиклайди ва қон шакарини пасайтиради.
- Лабазник – яллиғланишга қарши хусусиятга эга, томирларни мустаҳкамлайди ва моддалар алмашинувини яхшилайди.
Izohlar
Izoh qoldirishUshbu mahsulotga hali izoh qoldirilmagan
Sotuvchining boshqa mahsulotlari
ОЛИДЖИМ чойи
Sotuvda mavjud Kod: P-1058262Sotuvchi

- Izohlar (1) Sharh qo'shish
- ул А. Кодирий, 7а
- Ish tartibi
- +998 (raqamni ko'rish)
- alphaomega.gl.uz

