H Balance Stones — мазкур қурилма:
Табиатда сувни бойитишнинг табиий механизми мавжуд: тоғ сувлари тепадан пастга оқиб тушиб, тошлар билан ўзаро алоқага киради. Шу сабабли, сув салбий оксидловчи-тикловчи потенциалини (ОТП) олиб, ишқорланади. Бундай сув инсон танаси томонидан осон сўрилади. Биз бу жараённи PH Balance Stones тўпламида яратдик.
TRUE WATER
Сизнинг сувингиз. Сизнинг ҳаётингиз. Сизнинг танловингиз.
Қурилма ҳажми: 650 мл
Картрижнинг соф вазни: 40 г
Қурилма ХХР ишлаб чиқарилган
Картридж Россияда ишлаб чиқарилган
PH Balance Stones сувнинг ишқорий даражасини туширадиган комплект: 1) сувнинг pH даражасини туширадиган қурилмадан ва 2) сувнинг pH даражасини туширадиган картриждан иборат.
TRUE WATER ишқорланган суви қандай хусусиятларга эга?
Картриж таркиби 100 % табиий:
Цеолит — сувни филтрлайдиган табиий минерал бўлиб, унинг pH ни яхшилаб, тананинг ички муҳитида физиологик параметрларни мувофиқлаштиради.
Шунгит — табиий филтр бўлиб, сув структурасини ўзгартириб, унинг оксидловчи-тикловчи потенциалини яхшилайди. Бундай сув тирик ҳужайранинг суюқ муҳитига яқин бўлиб, организм томонидан осон ўзлаштирилади.
Қайроқ тош — тана ҳужайраларида энергия алмашинуви самарадорлигига таъсир қилувчи минерал бўлиб, қайта тиклаш жараёнларини барқарорлаштиради.
Кумуш — қимматбаҳо металл бўлиб, ўзининг антисептик хусусияти билан машҳур (вирусга қарши, бактерицид ва фунгицид).
Магний — Кўпгина тана тўқималарида мавжуд бўлган ҳаётий элемент. 300 га яқин биокимёвий жараёнларда қатнашади: масалан, мушак ва асаб функцияларини, иммунитет тизимини ҳамда суяк тўқималарининг структурасини мустаҳкамлайди.
Кимлар учун?
Қурилма: Eastman Tritan™ BPA-free, АВS пластик материалидан тайёрланган хўжалик маиший аҳамиятга эга идиш бўлиб, таркиби зангламайдиган пўлат, силикон, полиэстердан иборат.
Картриж: таркибида кумуш бўлган табиий цеолит, гранулали магний, шунгит, қайроқ тош.
Қўллаш: картриж таркибини қурилма контейнерига жойлаштиринг, сув билан яхшилаб ювиб ташлаб, қопқоғини маҳкам қилиб ёпинг. Қурилмага ичимлик сувини қуйиб, 15-20 дақиқага қолдиринг.
Aгар қурилма 14 кундан ортиқ ишлатилмаса, картрижни оқава сув остида ювиб, хона ҳароратида қуритиш тавсия этилади.
Картрижни тиклаш усули: 100 мл хона ҳароратидаги сувда 1 чой қошиқ озиқ-овқат лимон кислотасини суюлтириб, картриджни эритма ичига 1-2 дақиқага ботириб қўйинг. Оқава сувда яхшилаб чайиб ташланг. Картриж кейинги фойдаланиш учун тайёр. 20 кунда бир марта тиклаш тавсия этилади.
Сақлаш шартлари: ишлатилмайдиган картриджни герметик ёпилган идишда 0 дан +25 ° C гача ва нисбий намлиги 75% дан кўп бўлмаган ҳароратда, қуёш нури тушмайдиган, иссиқ ва ҳар хил ҳидлардан узоқ жойда сақланг.
Эҳтиёткорлик чоралари: Картрижни ейилмасин, болалар қўли етмайдиган жойда сақланг, қиздирманг, қуёш нури тўғри тушмаслигини таъминланг, хона ҳароратида очиқ олов манбалари, ўткир ҳидли моддалардан узоқ жойда қуритилсин.
Яроқлили муддати: Кафолатланган сақлаш муддати - ишлаб чиқарилган кундан бошлаб 5 йил. Картрижни ишлатиш муддати — 3 ой.
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.