Профессионал икки чўнтакли кўп валютадаги банкнотларни эскирганини аниқлаш функциясига эга сановчи ва сараловчи Magner 2000F
Нақд пулни қайта санаш, ҳақиқийлигини текшириш ва саралаш учун ихчам ва профессионол ечим бўлиб, катта ҳажмдаги нақд пуллар қайта ишланадиган йирик чакана савдо дўконлари учун идеалдир. Ушбу модель кенг функционаллиги, юқори иш унумдорлиги ва ишончлилиги билан ажралиб туради.
Magner 2000F эгилиш бурчаклари созланувчи 4,3 дюймли TFT сенсорли рангли дисплейга эга, бу ёрқинликни пасайтиради ва ўқишни осонлаштиради. 10 та асосий валютани, шу жумладан ўзбек сўмини қўллаб-қувватлайди, буни 50 тагача ошириш имконияти ҳам мавжуд.
Magner 2000F энг кучли аниқлаш модулига эга бўлиб, ўзида икки томонлама визуал тасвир сканери, икки томонлама акс эттирилган инфрақизил сенсори, сўрилувчи инфрақизил сенсори, ультрабинафша сенсори, тўлиқ спектрли магнит сенсори ва банкнотдаги епишган лента сенсорини мужассамлаштирган. Кучли процессор ва илғор дастурий таъминот алгоритмлари билан бирлаштирилган саралаш машинаси қалбаки ва лента ёпиштирилган купюраларни тезда аниқлаш ва рад этиш, шунингдек, банкнотларнинг турли хил шикастланишларини: ёпишган ленталар, доғлар, бўйоқлар, эгилган бурчаклар, намланишлар, тешиклар, бурмалар, эскириш, ранг ўзгариш, таъмирланган ва бузилган банкноталар, шунингдек, бир хил номиналдаги турли хил купюралар ёпиштирилишидан ҳосил бўлган банкноталарни текширишган қодир.
Икки чўнтакли тузилиш 100 банкнота сиғимига эга қайтариш чўнтаги билан юқори иш тезлигини таъминлайди, бу тўғри келмйдиган купюра аниқланганда жараённи тўхтатиш заруратини йўққа чиқаради. Тасвирли сканери пулни номинали, валютаси, серия рақами, банкнотнинг томонлари ёки жойлашуви бўйича саралаш имконини беради.
500 банкнота сиғадиган катта юклаш патниси, 250 дона янги банкнотларни қабул қилиш учун патниси ва 4 хил тезлик (дақиқасига 800, 1000, 1200 ва 1300 банкноталар) қурилманинг ишлашини мослашувчан тарзда созлаш ва нақд пул ишлаш ва сараловчидан фойдаланиш вақтини сезиларли даражада тежайди. Қабул қилиш патнисининг бошқариладиган шаффоф қопқоғи санаш пайтида ўз вақтида ёпилади ҳамда оператор ва саралаш механизмини пул чангидан ҳимоя қилади. Қўшимча имкониятлар сифатида ташқи дисплей, ташқи принтер ва банкнотларни стерилизация қилиш (ионлаш) модули мавжуд.
Magner 2000F хусусиятлари:
• қалбаки банкнотларни аниқлаш модулининг созланиш сезгирлиги;
• 10 дан 50 тагача валютани таниб олиш имконияти;
• санаш ва саралаш режимларини созлашнинг кенг имкониятлари: ўрам ҳажми, патнис сиғими, саралаш режимлари;
• банкнотларнинг муомалага чиқарилган йили бўйича ва бир хил номиналдаги купюраларни турли хил вариантларда саралашни қўллаб-қувватлайди;
• валютани автоматик аниқлаш, кўп валютали нақд пулни қайта санаш;
• синф бўйича энг юқори санаш тезлиги - дақиқасига 1300 та банкнот;
• дақиқада 1200 та банкнотгача бўлган тезликда номиналларни, серия рақамларини ўқиш ва таққослаш, эскириши бўйича саралаш;
• ички хотира (операциялар ҳақидаги маълумотлар архиви 1 йилгача сақланади), маълумот тўплаш учун компьютер ва SD-картани улаш имконияти;
• 10 та фойдаланувчи учун операция журналини эслаб қолиш, қурилма интерфейсида архивни қидириш имконияти.
Magner 2000F нинг мустаҳкам тузилиши узоқ хизмат муддатини таъминлайди ва минимал техник хизмат кўрсатишни талаб қилади. Европа Марказий банки томонидан синовдан ўтган ва тавсия этилган.
Magner 2000F Cash Management.iQ дастурий платформаси билан бирлаштирилиши мумкин, бу нақд пулни бошқариш жараёнларини автоматлаштиради ва оптималлаштиради ҳамда пул оқимлари устидан кўпроқ назоратга эришилишига замин яратади. Энди журналларни доимий равишда қўлда юклаб олишингиз шарт эмас – Cash Management.iQ нақд пулни Бошқариш модули автоматик равишда транзакцияларнинг тўлиқ статистикасини тўплайди ҳамда оператив ва асосли қарорлар қабул қилиш учун ҳисоботларни қулай шаклда тақдим этиш имконини беради.
Банкнот саралагичлари ҳақида тез-тез сўраладиган саволлар:
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.