TA’RIFI:
MAHSULOT HAQIDA:
PROFFI 500 WG Фунгицид Олмадаги калмараз, монилиоз, альтернариоз, токзорлардаги оқ ва кулранг чириш, меваларни комплекс чириши, ўрик ҳамда гилосдаги коккомикоз, клястероспориоз, монилиоз ва бошқа замбуруғли касалликларга қарши қўлланиладиган ичдан таъсир этувчи (системали) фунгицид!
Таъсир этувчи моддаси: Ципродинил 500 г/кг. Препарат шакли: сувли дисперсияланувчи гранулалар. Хавфлилик даражаси: III - синфга оид кам заҳарли бирикма
Қўлланилиши:
Proffi 50 % препарати олмадаги калмараз, монилиоз, альтернариоз, ўрик хамда гилосдаги коккомикоз, монилиоз ва клястероспориоз, токдаги оқ ва кулранг чириш ва бошқа замбуруғли касалликларга қарши қўлланиладиган ичдан таъсир этувчи (системали) фунгицид. Шунингдек мавсум бошида мева экинларининг қорақўтирига ҳам қарши самарали восита ҳисобланади. Имидазоллар, триазоллар гуруҳидаги фунгицидларга чидамли бўлган ҳар-хил патоген микроорганизмларнинг мицелий ўсишини секинлаштиради.
Афзалликлари:
- Кучсиз хидга эга препарат.
- Ёмғирли об-ҳавода ювилиб кетмаслик хусусияти пуркалганидан 2 соат ўтиб намоён бўлади.
Таъсир этиш механизми:
Ушбу препарат тизимли (7-10 кун ичида) ва терапевтик (36 соат ичида, агар пуркаш инфекциянинг биринчи белгилари пайдо бўлганда амалга оширилса) бўлиб, ўсимлик тўқималарига тез кириб боради, яхши акропетал ва ламинар хусусиятларига эга. Метионин биосинтезини олдини олади.
KOMPANIYA HAQIDA:
“Ifoda Agro Kimyo Himoya” koʻp yillar davomida ekinlar va tuproqni muhofaza qilish sohasida kompleks va innovatsion yechimlarni taqdim etib kelmoqda. Kompaniyaning faoliyat doirasi o'g'itlarni ishlab chiqish va ishlab chiqarish va o'simliklarni kimyoviy himoya qilish vositalaridan foydalanishni axborot texnologiyalarini qo'llab-quvvatlashni o'z ichiga oladi. Mahsulotlarimiz fermerlarga mamlakatimizning istalgan hududida deyarli barcha ekinlar hosilini har tomonlama himoya qilish imkonini bermoqda. Ilmiy-tadqiqot laboratoriyamizda o'simlikchilik samaradorligini oshirish uchun eng yaxshi echimlarni ishlab chiqamiz. Ushbu laboratoriyada mahsulot namunalaridagi kimyoviy elementlarning tarkibi sinchiklab tahlil qilinib, uning belgilangan normaga muvofiqligi hamda moddalar va komponentlarning kimyoviy tarkibi aniqlanadi.
© 2012 - 2024 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.