Газаклар, ичимликлар, қандолатчилик маҳсулотларини узоқ бўлмаган муддатда сақлаш ва тарқатиш учун мўлжалланган. Сақлаш ҳарорати (+2)–(+10) Сº.
Модуль витрина ва агрегат бўлмадан иборат бўлиб, унда компрессор, радиатор ва совутиш агрегатини бошқарадиган элементлар мавжуд. Буғлатгич витринанинг устки қисмида жойлашган. Буғловчи ва агрегат бўлмасини туташтирувчи қувурлар витрина ва агрегат бўлмасининг устки қисмини бирлаштирадиган ўрта қувурдан ўтади.
Витрина 0,5 м.куб ҳажмга эга. Сақлаш ҳарорати (+2) – (+10) градус С.
Сарфланадиган қуввати 0.75 кВтга тенг.
Витрина уч ёки тўрт (буюртмачи истагига кўра) даража (қат)га ажратилган.
Персонал ва фойдаланувчи тарафидан ҳар бир даража(қат)га горизонтал эшиклар ўрнатилган.
Персонал томонидан бошқарув панелида ёқиш модули, бошқарув тугмачалари билан бирга контроллер ёқиш индикацияси ва рақамли дисплейи чиқарилган.
© 2012 - 2025 glotr.uz. Barcha huquqlar himoyalangan.