VINATURIN BABY
Sotuvda mavjud Kod: P-0090698Таъсири
- Иммунитетни мустахкамловчи таъсир кўрсатади;
- Иммунитетнинг вирусларга қаришилигини фаоллаштиради;
- Шикастланган тўқималардаги вируслар концентрациясини камайтиради;
- Гуморал ва ҳужайрали иммунитетни кучайтиради;
- Тери қопламларини тез тикланишига ёрдам беради.
Қўлланилиши
- ЎРВИ ларни олдини олиш ва даволаш;
- Герпес вируслари сабаб бўлган инфекцияларни даволаш (комплекс терапия таркибида);
- Иммунитетни пасайтирувчи сурункали юқимли касалликларни узоқ вақт антибиотиклар билан даволашда қўшимча даво воситаси сифатида;
- Коллагенозлар (ревматизм, ревматоидли артрит, тизимли склеродермия);
- Тери қопламларини шикастланишларида.
Қўллаш усули ва дозалари
Якка тарзда белгиланади.
Истеъмол қилишдан аввал чайқатилсин.
6 ёшгача 1,25-2,5 мл 3 маҳал овқат истеъмол қилишдан 5-10 дақиқа олдин.
6-12 ёшгача 2,5-5 мл 3 маҳал овқат истеъмол қилишдан 5-10 дақиқа олдин.
Даволаш курсини давомийлиги 30 кун.
Зарурат туғилганда даволаш курси қайтарилиши мумкин.(1 ҳафтадан сўнг.)
Ножўя таъсири
Айрим ҳолларда аллергик реакциялар кузатилиши мумкин (препарат таркибий қисмларига бўлган юқори сезувчанлик ҳолатларида).
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратни бир ёки бир нечта таркибий қисмларига юқори сезувчанлик.
Дозанинг меъёридан ортиқ қабул қилиниши
Препаратни меъёридан ортиқ қабул қилиниши ҳолатлари ҳақида хабар қилинмаган.
Бошқа препаратлар билан ўзора таъсири
Бошқа дори воситалари билан қўлланилганда ножўя таъсири кузатилмаган.
Сақлаш шароити ва яроқлилик муддатлари
Препарат болалар қўли етмайдиган, ёруғликдан ҳимояланган жойда +25ºС гача ҳароратда сақланиши керак.
Сақланиш муддати-24 ой.
Ushbu mahsulotga hali izoh qoldirilmagan
Я очень благодарен кампании OOO "Max Pharm Service" за действительно качественную продукцию. Большое спасибо за то, что добавили великолепия моему дому с помощью вашего продукта.Я был впечатлен тем, что они любезно обращались к клиентам и помогали им, насколько могли, с уважением..Я пока не видел недостатка и хочу, чтобы его не было, удачи в будущем!
Sharh qo'shish